Президентликка номзод Нарзулло Обломуродов хайрли акцияда қатнашди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Нарзулло Обломуродов наманганлик сайловчилар билан ўтказилган учрашувдан сўнг вилоят марказида барпо этилган “Афсоналар водийси” боғида бўлди.
Умумий майдони 155 гектар майдонга тенг мазкур боғ қурилиши 2017 йилда бошланган бўлиб, жами лойиҳа қиймати қарийиб 130 миллион долларни ташкил этади. Айни пайтгача бу масканда дам олувчилар учун зарур шарт-шароитлар яратилиб, турли аттракцион ўйинлар, манзарали дарахт ва кўчатлар экилиб, соф экологик муҳит юзага келтирилди. Қолаверса, ажиб хиёбон Наманганда туризм салоҳиятини юксалтириш билан бир қаторда вилоятга сайёҳлар оқимини кўпайишига ҳам хизмат қилмоқда.
Муҳими шундаки, “Афсоналар водийси” боғи сўлим ва хушманзара бўлиб, шаҳар микроиқлими учун муҳим аҳамият касб этади.
Президентликка номзод Нарзулло Обломуродов боғда амалга оширилган ишлар билан танишиб, Экопартия томонидан ташкил этилган дарахт экиш акциясида иштирок этди. "Яшиллар" томонидан боғ ҳудудига мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.
ЎзА