Приморск ўлкасидаги юртдошлар Ўзбекистонда маънавий-маърифий ва ижтимоий-сиёсий жабҳаларда амалга оширилаётган ўзгаришлар билан танишдилар
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Бош консулхона ходимлари кўмагида Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакили, Тошкент шаҳри «Азизота» масжиди имом-хатиби Ҳимойддин Тошболтаевнинг Приморск ўлкасида вақтинча ишлаётган юртдошларимиз билан учрашуви ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Учрашув аввалида, Ҳимойддин Тошболтаев сўзга чиқиб, фуқароларни давом этаётган Рамазон ойи билан табриклади ва бугунги тинч ҳаётни қадрлаш, шукроналик туйғуси билан яшашга ва инсон қадрини улуғлашга даъват этди.
Шунингдек, ватандошлар мамлакатимизда содир бўлаётган ижтимоий-сиёсий воқеалар, жумладан «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳаси, Асосий қонунга киритилаётган ўзгартишларнинг мазмун-моҳияти билан танишдилар. Иштирокчилар мазкур Қонун лойиҳаси бўйича жорий йилнинг 30 апрель куни ўтказилиши режалаштирилган референдумга фаол қатнашишга даъват этилди.
Бундан ташқари, хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимизни ижтимоий, ҳуқуқий, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ҳамда хавфсиз меҳнат миграциясини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, давлатимиз раҳбарининг «Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан меҳнат мигрантларига берилаётган имтиёзлар ҳақида ватандошларга батафсил сўзлаб берилди.
ВЛАДИВОСТОК, 20 апрель. /«Дунё» АА/.