Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши: «Аёллар дафтари»га киритилган 433 минг нафарга яқин хотин-қиздан 135 мингдан ортиғининг муаммолари ҳал этилди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши: «Аёллар дафтари»га киритилган 433 минг нафарга яқин хотин-қиздан 135 мингдан ортиғининг муаммолари ҳал этилди

Кеча Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Уни Олий Мажлис Сенати Раиси, Республика кенгаши раиси Танзила Норбоева бошқарди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, йиғилишда оилавий зўравонликдан жабр кўрганларга амалий кўмак бериш, қариндошлар ўртасида никоҳ тузиш ҳолатлари ва унинг салбий оқибатларининг олдини олиш каби масалалар кўриб чиқилди.

«Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинганидан сўнг тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш институти жорий қилинди. 2020 йилда 14 774 нафар хотин-қизга ҳимоя ордерлари берилган. Бироқ бундай ҳолатлар ҳанузгача учрамоқда. Шу мақсадда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан «Аёллар дафтари» тизими яратилиб, унга 433 минг нафарга яқин хотин-қизлар киритилди. Шу жумладан, уларнинг 135 мингдан (31 фоиз) ортиғининг муаммолари ҳал этилди.

Йиғилишда оилавий зўравонликнинг олдини олиш ва оилавий зўравонликдан жабр кўрганларга амалий кўмак бериш юзасидан ишлаб чиқилган «Йўл харитаси», Ишчи гуруҳ таркиби ҳамда Медиа-режа тасдиқланди.

Қолаверса қариндошлар ўртасида никоҳ тузиш ҳолатлари ва унинг салбий оқибатларининг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди.

Таҳлилларга кўра, ҳозирги кунда шаҳарларда қариндошлар ўртасида оила қуриш ҳолатлари 10 фоизни, қишлоқ жойларида эса 20-25 фоизни ташкил этмоқда.

Анжуманда ушбу йўналишдаги муаммоларни ҳал қилиш мақсадида «Йўл харитаси» тасдиқланди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 мартдаги қарорида белгиланган вазифалар ижроси кўриб чиқилди.

Мазкур йўналишда қатор ишлар амалга оширилган. Жумладан, «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилингани таъкидланди.

Аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан киритилган даъво аризалари бўйича давлат божидан озод қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Йиғилишда Хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган медиа-режа тасдиқланди.

Республика кенгашининг 2021 йил 15 мартдаги 1-сонли баёни ижросини таъминлаш мақсадида хотин-қизларни, шу жумладан ногирон аёлларни фидокорона хизматлари, мамлакатнинг салоҳиятини оширишга қўшган ҳиссаси, кучли иродаси учун давлат мукофотлари таъсис этиш бўйича Республика кенгаши аъзолари таклифлари асосида «Тўмарис» орденини ташкил этиш юзасидан қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Шунингдек, йил давомида қарийб 9 миллион хотин-қизларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан, жумладан онкологик касалликлар аниқланган беморларни соғломлаштириш чораларини кўриш белгиланганлиги қайд этилди.

Турли соҳаларда фаолият юритаётган илғор, етакчи, билимли аёллардан иборат 81 та вазирлик ва идораларда 15 минг 173 нафардан ортиқ кадрлар заҳираси шакллантирилди.

Йиғилишда «Йил аёли» миллий танловини ташкил этиш ва уни ўтказиш тўғрисидаги низом лойиҳаси тасдиқланди.

Бундан ташқари тадбирда Кенгаш таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов бошқа ишга ўтганлиги сабабли Туризм ва спорт вазири ўринбосари Авазжон Каримов Республика кенгаши аъзоси этиб тасдиқланди.

/«Дунё» АА/.