Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази ва Цюрих университети госпитали ўртасида битим имзоланди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Хуршид Фозилов ва Цюрих университети госпитали (Швейцария) директори кардиохирургия департаменти раиси, профессор Пауль Роберт (Paul R.Vogt) ўртасида музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, тадбирда ёш мутахассисларни тайёрлаш, тадқиқотлар ўтказиш, ўзбекистонлик мутахассисларнинг Цюрих университети базасида кардиология, рентген-эндоваскуляр жарроҳлик, кардиожарроҳлик, электрофизиология каби йўналишлар бўйича қисқа ва узоқ муддатли стажировкаларини ташкил этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашувда телетиббиёт соҳасида иккала марказнинг ўзаро биргаликдаги ҳаракатини ташкил этиш, юқори аортал калапани транскатетер имплантацияси (TAVI), стент-графтлар имплантацияси ва йўналишларда юқори технологик муолажаларни ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинди.
Музокаралар натижасида ўзбекистонлик мутахассисларнинг малакасини ошириш ва бошқа йўналишдаги ҳамкорлик бўйича бўйича битим имзоланди.
/«Дунё» АА/.