Республика кенгаши: Жорий йилнинг ўтган даврида бир қатор халқаро рейтингларда Ўзбекистоннинг ўрни яхшиланди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Кеча Халқаро рейтинглар ва индекслар билан ишлаш бўйича Республика кенгашининг навбатдаги йиғилиши видеоконференцалоқа тизими орқали ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Сенат Ахборот хизмати маълум қилишича, унда Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича Республика кенгаши (кейинги ўринларда – Кенгаш) аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари раислари иштирок этди.
Олий Мажлис Сенати Раиси, Республика кенгаши раиси Танзила Норбаева раислик қилган йиғилишда ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий соҳага оид устувор халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилаш бўйича 2021 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режасининг биринчи чоракдаги ижроси муҳокама қилинди.
Йиғилишда шу йилнинг ўтган даврида ижтимоий-иқтисодий ҳамда сиёсий-ҳуқуқий соҳадаги бир қатор халқаро рейтингларда Ўзбекистоннинг ўрни яхшиланганлиги таъкидланди.
Хусусан, Жаҳон банкининг Статистик салоҳият индексида Ўзбекистон 2020 йилда 2019 йилга нисбатан 16 поғонага кўтарилиб, 146 та мамлакат орасида 61-ўринни эгаллаган бўлса, Жаҳон мамлакатлари демократияси индексида мамлакатимизнинг ўрни 2020 йилда 2 поғонага юқорилаб, 167 та мамлакат ичида 155-ўринни эгаллаган. Глобал инновацион индексда Ўзбекистон жами 100 баллдан 24,54 балл билан 2015 йилга нисбатан ўз ўрнини 29 поғонага яхшилаб, 131 та мамлакат орасида 93-ўринни, Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари орасида эса4-ўринни қайд этди.
Жаҳон банкининг “Аёллар, бизнес ва қонун индекси”да Ўзбекистон хотин-қизлар ҳуқуқлари ва гендер тенглик бўйича аҳамиятга молик ислоҳотларни амалга оширган 27 та давлат қаторига киритилиб, 70,6 балл билан 5 поғонага юқорилаб, 190 та давлат орасидан 134-ўринни (2019 йилда – 139-ўрин) эгаллаган.
Шу билан бирга йиғилишда халқаро рейтинглар ва индексларнинг таркибий индикаторларида мамлакатимиз ўрнини янада яхшилаш мақсадида жорий йилда амалга оширилиши мўлжалланган чора-тадбирлар режасига қўшимчалар киритишга қаратилган “Йўл харитаси” ва қўшимча чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, тасдиқланди.
Йиғилишда халқаро рейтинг ва индекслар бўйича самарадорликнинг энг муҳим кўрсаткичларига (KPI) эришиш учун амалга оширилган чора-тадбирлар тўғрисида Кенгаш аъзолари – инновацион ривожланиш вазири Иброхим Абдурахмонов ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджановнинг ахборотлари эшитилди.
Йиғилиш якунида Республика кенгаши аъзолари томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифларни инобатга олиб, Кенгашнинг тегишли қарори қабул қилиниб, келгусида амалга ошириладиган ишлар келишиб олинди.
«Дунё» АА