Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Республикада ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва саноат кооперациясини кенгайтиришнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Республикада ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва саноат кооперациясини кенгайтиришнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Мамлакатда юқори технологик ишлаб чиқаришларни ривожлантиришнинг яхлит тизимини яратиш ва инвестицияларни фаол жалб этишни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, талаб юқори бўлган кенг турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш, саноат кооперациясини кенгайтириш ва республиканинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида:

1. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг қуйидагиларни назарда тутувчи ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва саноат кооперациясини кенгайтиришнинг самарали тизимини яратиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин:

а) қуйидагиларга самарадорлик кўрсаткичларини (KPI) баҳолаш тизимини жорий этиш:

тармоқ раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва ҳокимлар – янги турдаги маҳсулотларни (хизматлар) ўзлаштириш орқали ички бозорни мувозанатлаштирилган маҳаллий маҳсулотлар ва хизматлар билан тўлдириш, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини тўлиқ ишлатиш ва кенгайтириш, шунингдек, импортни мақбуллаштириш учун;

тармоқлар раҳбарларининг биринчи ўринбосарлари ва ҳокимларнинг маҳаллий саноатни ривожлантириш бўйича ёрдамчилари – ички тармоқ ва тармоқлараро саноат кооперациясини ўрнатиш ҳамда ривожлантириш, ҳамкорларга ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар техник параметрлари ва сифатини тегишли талаблар ва стандартларга мослаштиришга кўмаклашиш, шунингдек, серияли ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун;

б) инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида маҳаллий маҳсулотлар контентини кенгайтириш бўйича рақобатбардош шароитлар яратиш:

йирик инвестиция лойиҳалари бўйича халқаро тендерлар ўтказиш жараёнида маҳаллий маҳсулот ва хизматлар ишлаб чиқарувчиларнинг қатнашиш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, бошқа тенг шарт-шароитларда саноат ва қурилиш мақсадларида ишлатиладиган маҳаллий маҳсулотларни етказиб бериш учун уларга қулайликлар яратиш;

ички бозорда талаб юқори бўлган маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкиллаштирадиган тендер савдолари иштирокчиларига асосий ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун тез эскирадиган ускуналар, бутловчи ва эҳтиёт қисмларни ўрта муддатли кафолатланган шартларда харид қилиш бўйича имкониятлар бериш;

в) хорижий ва маҳаллий инновацион технологиялар трансферини молиялаштиришнинг самарали тизими ва платформасини яратиш;

г) ички бозорда талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштирадиган корхоналарнинг ходимларини уларнинг бошқарув органлари томонидан тасдиқланган шартлар ва тартиблар асосида рағбатлантириш.

2. Республика хўжалик бирлашмалари ва корхоналари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ўтказилган тармоқ саноат ярмаркалари натижаларини ҳисобга олган ҳолда қуйидагиларни назарда тутувчи, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган 2022 йилга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва саноат кооперациясини кенгайтириш дастури тасдиқлансин:

2022 йилда маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва саноат кооперациясини кенгайтиришнинг прогноз параметрлари 1-иловага мувофиқ;

2022 йилда янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва мавжуд қувватларни кенгайтириш йиғма кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;

2022 йилда иқтисодиёт тармоқлари томонидан янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва мавжуд қувватларни кенгайтириш бўйича лойиҳалар рўйхати 2.1-иловага мувофиқ;

2022 йилда ҳудудий корхоналар томонидан янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва мавжуд қувватларни кенгайтириш бўйича лойиҳалар рўйхати 2.2-иловага мувофиқ;

2022 йилда маҳаллий маҳсулотлар етказиб бериш бўйича саноат кооперациясини кенгайтиришга қаратилган лойиҳалар рўйхати 3-иловага мувофиқ;

республикада талаб юқори бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа таклифлари рўйхати 4-иловага мувофиқ;

ўзлаштириш учун тавсия этилаётган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар рўйхати 5-иловага мувофиқ.

Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига (кейинги ўринларда – Ҳукумат комиссияси) ушбу қарор билан тасдиқланган амалга ошириладиган лойиҳалар параметрларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда янги лойиҳа таклифлари рўйхатини янгилаб бориш ҳуқуқи берилсин.

3. Ҳукумат комиссияси (Умурзаков):

бир ой муддатда ушбу қарор билан тасдиқланган 2022 йилда маҳсулотлар ишлаб чиқариш прогнози ҳамда тармоқлараро саноат кооперацияси доирасида тузилган шартномаларни Электрон кооперация порталида рўйхатдан ўтказган ҳолда, уларнинг ижросини таъминлаш бўйича тармоқ жадвалларини тасдиқласин;

бир ой муддатда тармоқлараро саноат ярмаркасида имзоланган меморандумлар ва ички бозор эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, тавсия этилаётган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича “Йўл харита”ларини тармоқлар ва ҳудудлар кесимида тасдиқласин;

“Йўл харита”лари доирасида ишлаб чиқилган технологияларни синовдан ўтказиш ва маҳсулотларнинг тажриба партиясини чиқаришни, шунингдек, серияли ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни доимий равишда мувофиқлаштириб борсин;

ҳар чоракда тармоқ раҳбарлари ва ҳокимликларнинг маҳаллийлаштириш ва янги ишлаб чиқариш кооперацияси бўйича олиб бораётган ишлари якунлари бўйича ҳисоботларини эшитиб, тармоқ раҳбарлари ва ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлиги рейтингини юритсин ҳамда натижалари бўйича уларни моддий рағбатлантириш ёки интизомий жавобгарликка тортиш бўйича таклифларни киритиб борсин.

4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2022 йил 1 апрелдан бошлаб:

а) ички бозорда талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни қўшма молиялаштириш йўналишида Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси маблағлари қуйидагиларга йўналтирилади:

ички бозорда талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга қаратилган лойиҳаларнинг маркетинг тадқиқотлари, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қурилиш жараёнларида технологик кўмаклашиш, хорижий мутахассислар ва консалтинг компаниялари томонидан жиҳозларни ўрнатиш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга;

тендерлар ёки технология лицензиарларининг энг яхши таклифларини танлаш асосида аниқланадиган замонавий юқори технологияли асбоб-ускуналар қийматининг 50 фоизини қўшма молиялаштиришга;

б) ички бозорда талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни қўшма молиялаштириш йўналишида инвестиция шартномалари доирасида жалб қилинган хорижий инвесторларнинг маблағлари, биринчи навбатда, илмий тадқиқотлар ва тижоратлаштиришга тайёр бўлган технологиялар трансферини қўшма молиялаштиришга йўналтирилади;

в) тармоқлараро кооперацияни қўллаб-қувватлаш соҳасида трансферга тайёр илмий ишланмалар ва технологияларни тижоратлаштириш мақсадида Электрон кооперация портали орқали сотишга рухсат берилади;

г) маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларини хорижда сертификатлаштириш харажатларининг 50 фоизи, лекин 20 000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда, тасдиқловчи ҳужжатлар асосида Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

5. 2022 йил 1 апрелдан бошлаб республика ҳудудида аввал ишлаб чиқарилмаган, маҳаллий корхоналар томонидан ўзлаштириладиган маҳсулотларни давлат органлари ва устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналар томонидан ўрта муддатли шартнома тузиш орқали кафолатли харид қилиш тизими жорий этилсин. Бунда:

кафолатли харид қилиш шартномалари бўйича танловлар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, манфаатдор ташкилот ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан биргаликда шакллантирилган ички бозорда талаб юқори бўлган маҳсулотлар рўйхати доирасида амалга оширилади;

ички бозорда талаб юқори бўлган маҳсулотлар рўйхати Давлат харидлари бўйича махсус ахборот портали, Электрон кооперация портали ҳамда манфаатдор вазирлик ва ташкилотларнинг расмий веб-сайтларида жойлаштирилади ҳамда ҳар йили тўлдириб борилади;

манфаатдор ташкилотлар ва хўжалик юритувчи субъектлар ўрта муддатли кафолатли харид қилиш шартномаларини имзолаш учун ғолибларни аниқлаш бўйича очиқ танловларда давлат буюртмачиси ва бенефициар мулкдори ҳисобланади.

Бунда давлат органлари ва устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик юритувчи субъектларга ўзининг импорт маҳсулотларга талаби асосида мамлакатда ишлаб чиқарилмайдиган маҳсулотларни ўзлаштираётган корхоналар билан олдиндан белгиланадиган муддат давомида кафолатли харид қилиш тўғрисидаги шартномаларни тузиш ҳамда олдиндан бўнак тўловларини ўтказишга рухсат берилади.

6. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Воитов), Молия вазирлиги (Ишметов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Абдиназаров):

а) бир ой муддатда йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида маҳаллий маҳсулотлар контентини кенгайтиришни кафолатлаш ва рағбатлантириш;

б) уч ой муддатда:

кафолатли харид қилиш шартномаларини тузиш, уларнинг шартларини ва маҳсулот нархини келишиш тартибини;

ички бозорда талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштирадиган корхоналарнинг ишлаб чиқариш жараёнига бевосита алоқадор ходимларини рағбатлантириш тартибларини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

7. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда маҳаллий (маҳсулот ва хизматлар) ишлаб чиқарувчиларнинг аниқ мезонларини белгилаш бўйича қонунчилик ҳужжатларига киритиладиган тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

Бунда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Электрон кооперация портали ва Давлат солиқ қўмитаси ахборот базаси ўртасида маҳаллий маҳсулотлар (хизматлар) тўғрисидаги маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш назарда тутилсин.

8. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотларни жалб қилган ҳолда икки ой муддатда қуйидагиларни ўзлаштиришни назарда тутувчи ўрта муддатли тармоқ дастурларини ишлаб чиқсин:

“Навоий КМК” АЖ, “Олмалиқ КМК” АЖ, “Ўзметкомбинат” АЖ, “Технопарк” МЧЖ, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва “Ўзавтосаноат” АЖ қуйиш-механика заводларининг ишлаб чиқариш қувватлари негизида, шу жумладан, республикадаги бошқа корхоналар билан кооперация асосида – иқтисодиётнинг барча тармоқлари томонидан талаб этиладиган номенклатурадаги металлга қайта ишлов берувчи ва инструментал асбоб-ускуналар (фрезерлаш, силлиқлаш, бурғилаш, ўйиш ва токарлик ускуналари), қуйиш қолиплари ҳамда металл, пластмасса ва ёғочни қайта ишлаш ускуналари;

“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси корхоналари негизида, шу жумладан, лицензиар бренд компанияларни жалб этган ҳолда – ярим ўтказгич ва электрон компонентлар, муқобил энергия манбалари учун бутловчи қисмлар, электромобилларга қувватловчи ускуналар ва станциялар, электр жиҳозлар ва трансформаторлар, мис хомашёсидан кабель-сим ва янги турдаги маҳсулотлар;

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ва “Ўзавтосаноат” АЖ корхоналари негизида енгил саноат учун ускуналар, инструментлар ва тез ишдан чиқувчи қисмлар;

кимё саноати, чарм-пойабзал, тўқимачилик, фармацевтика, металлургия, қоғоз, мебель ва қурилиш материаллари саноати корхоналари негизида, шу жумладан, республикадаги ихтисослаштирилган корхоналар билан кооперация асосида юқори қўшимча қийматга эга бўлган янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш учун фойдаланиладиган кимё маҳсулотлари, айниқса, полимер материаллар ва ярим тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш.

9. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Стратегик ривожланиш агентлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда ички бозорда талаб юқори бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи корхоналарни рағбатлантириш мақсадида балл бериш орқали баҳолаш тизими ҳамда тўпланган баллар асосида корхоналарга қулай имкониятлар яратиб беришни кўзда тутувчи тартиб ва мезонларни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.

10. Мутасадди тармоқ вазирликлари, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда йирик корхоналар икки ой муддатда импорт таркиби ва номенклатураси таҳлили асосида 2023-2026 йилларда янги маҳсулотларни ўзлаштириш бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиб, Ҳукумат комиссиясига киритсин.

11. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Давлат статистика қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан биргаликда 2022 йил 1 майга қадар маҳаллий ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар учун ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг 10-рақамли кодларини жорий этсин.

12. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тузилмасида умумий штат бирликлари доирасида 6 та штат бирлигидан иборат Саноат кооперациясини ривожлантириш бошқармаси ташкил этилсин.

13. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар тўғрисида таклифлар киритсин.

14. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этиш, унинг натижадорлигини муҳокама қилиб бориш ва ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштиришга масъул этиб инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари А.Б. Воитов белгилансин.

Қарор ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,

2022 йил 24 январь

УзА