Россия давлат педагогика университети Наманганда Рус тилида таълим ва рус тилини ўқитиш бўйича очиқ таълим марказини ташкил қилади Бош саҳифа Ватандошларимиз
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетида раҳбарияти ва ватандош талабалар билан учрашдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Университет ректори Сергей Тарасов билан мулоқот чоғида Ўзбекистон–Россия муносабатлари, хусусан таълим жабҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолатини юқори баҳолади. 2020 йилда Ўзбекистон Президентининг тегишли қарори билан А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг Тошкент шаҳридаги филиали очилди. Ҳозирги кунда бу ерда 1074 нафар талаба таҳсил олмоқда ва 2024 йилда филиалнинг янги кампус ташкил этилди. 2022 йилдан бошлаб университет ҳудудида Ўзбек маданияти маркази фаолият кўрсатиб келмоқда, унинг мақсади Ўзбекистон ва Россиянинг илмий ҳамда таълим муассасалари ўртасидаги академик алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, илмий, маданий-маърифий тадбирларни ташкил этишдан иборат.
Маълум қилинишича, яқинда Наманган давлат педагогика институти негизида университетнинг Рус тилида таълим ва рус тилини ўқитиш бўйича очиқ таълим маркази очилади.
Ректор Сергей Тарасов, шунингдек, жорий февраль ойида Ўзбекистонга қилган сафари натижаларидан мамнунлигини билдирди.
Ватандош талабалар билан учрашувда Ўзбекистонда барча соҳаларда кечаётган муҳим ислоҳотлар, хусусан ёшларга оид давлат сиёсати ҳақида сўзлаб берилди. Бош консулхона фаолияти, ватандошларга кўрсатилаётган хизматларга алоҳида эътибор қаратилди.
Бундан ташқари, ўқув жараёнига масъулият билан муносабатда бўлиш, чуқур билим олиш, Ўзбекистон тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш муҳимлиги таъкидланди.