Россия Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи Афғонистон ОАВ нигоҳида
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Афғонистоннинг оммабоп "Ariana news" ахборот агентлиги Россия Президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифининг биринчи кунига бағишланган мақолани тарқатди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"Жорий йилнинг март ойида қайта сайлангандан сўнг учинчи хорижий сафарни амалга ошираётган Россия Президенти Владимир Путин якшанба куни Ўзбекистонга келди", дейилади мақолада.
Хабар қилинганидек, Россия Президенти Владимир Путин Тошкент шаҳрига келгач, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида "Янги Ўзбекистон" боғига ташриф буюрди.
"Анъанага кўра, Россия раҳбари Мустақиллик монументига гулчамбар қўйди", — деб ёзган "Ariana news" АА.