Россияда нашр қилинадиган журнал Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазири билан суҳбатни чоп этди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

«Здравоохранение России» журналида Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов билан интервью чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Суҳбатда мамлакатимизда аҳоли турмуш шароитини яхшилаш ва фуқаролар саломатлигини асрашга хизмат қилувчи олимларнинг илмий изланишлари ва ишланмалари, Россия илмий ҳамжамияти билан ўзаро алоқалар ҳақида фикр юритилган.
«Ўзбекистон Марказий Осиёдаги йирик илмий марказ ҳисобланади, дейди Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги раҳбари ушбу суҳбатда. Мамлакат ривожланган илмий-тадқиқот моддий-техник базасига, салмоқли интеллектуал салоҳият, юқори малакали кадрларга эга. Айни пайтда Ўзбекистонда 360 дан ортиқ академик, олий ўқув юрти ва соҳага оид муассасаларда 35 мингга яқин киши илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланмоқда».
Интервьюда Ўзбекистонда амалга оширилаётган илмий-инновация фаолияти чуқур фундаментал тадқиқотлар, устувор амалий ва инновацион илмий-техникавий ишланмаларни қамраб олгани, улар мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб муаммоларини ҳал этишга қаратилганлиги қайд этилган. «Бунда ўзбек илм-фани салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш асосий вазифадир», дейди вазир.
Иброҳим Абдураҳмонов Ўзбекистон ва Россия олимларининг ўзаро ҳамкорлигига тўхталар экан, Ўзбекистон Фанлар академияси Биоорганик кимё институтининг россиялик ҳамкасблари билан янги авлод рекомбинант токсинларини яратиш бўйича олиб бораётган қўшма илмий изланишларини алоҳида қайд этади.
«Дунё» АА