Birinchi slide Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Россияда президентлик муддатини нолдан ҳисоблаш таклиф қилинди. Путин бунга қарши эмас

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni Qonunchilik saylovi 2019 yil Qonunchilik saylovi 2019 yil O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi XMT doirasidagi xamkorlik (ILO) XMT doirasidagi xamkorlik (ILO) "MAQOM" xalqaro festivali "MAQOM" xalqaro festivali Sayyohlik Sayyohlik O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Россияда президентлик муддатини нолдан ҳисоблаш таклиф қилинди. Путин бунга қарши эмас

Давлат думаси 10 март куни Конституцияга киритилган ўзгаришларни иккинчи ўқишда кўриб чиқа бошлади. Муҳокамалар давомида сўз олган «Единой России» партияси депутати Валентина Терешкова «ёки Конституцияга президентлик муддатлари сонига қўйилган чекловни бутунлай олиб ташлаш бўйича тузатиш киритиш ёки <…> янгиланган Конституцияга кўра амалдаги президент бу лавозимга қайтадан, аввалги муддатлари ҳисобга олинмаган ҳолда қайта сайланиши имкониятини тақдим этувчи қонун қабул қилишни таклиф қилди».

Бундай тузатиш Россиянинг амалдаги раҳбари Владимир Путинга 2024 йилги сайловларда ҳам иштирок этиш ва унга ўлимига қадар Россия президенти бўлиб қолиш имкониятини яратар эди.

Тарихдаги илк аёл космонавт бўлган, ҳозирда 83 ёшга чиққан Терешкованинг бу фикри қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Би-би-сининг Давлат думасига яқин манбалари хабар беришича, депутатлар учун Путин қайта сайланишига тўсиқ бўлган чекловлар олиб ташланиши бўйича таклифлар бутунлай кутилмаган таклифлар бўлган.

Давлат думаси раиси Вячеслав Володин эса бунга эътирози йўқлигини билдирди. «Сиз таклифларингиз бўйича тузатишларингизни тайёрлашингиз керак. Президентнинг ўзи билан ва фракциялар раҳбарлари билан маслаҳатлашиш керак», деган у.

Танаффус вақтида Володин телефон орқали президент Путинга «Давлат думасидаги муҳокамалар» тўғрисида хабар берган, Путин «Думага келишга ва депутатлар қаршисида чиқиш қилишга розилик билдирган».
У президентнинг ваколат муддатларини бошидан ҳисоблашни назарда тутган тузатиш Конституциявий суд томонидан қўллаб-қувватланса, бунга қарши эмаслигини билдирди.

У аввалига чекловлар бекор қилинишига қаршилигини билдирган, кейин шундай қўшимча қилган: «Аслида бундай вариантнинг имкони бор, аммо бир шарт билан: агар РФ Конституцион суди бундай тузатиш Асосий қонун тамойилларига зид келмаслиги тўғрисида расмий хулоса берса».

UzA