Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Россиядаги ўзбек диаспораси билан тўғридан-тўғри мулоқот бўлиб ўтди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Россиядаги ўзбек диаспораси билан тўғридан-тўғри мулоқот бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати аъзолари, вазирлик, идора ва хориждаги дипломатик ваколатхоналаримиз раҳбарлари ҳамда 70 дан ортиқ ўзбек диаспораси ташкилотлари (юртдошлар уюшмалари) раҳбарлари ва вакиллари иштирокида видеоконференция ўтказилди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати маълум қилган.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон ҳукумати ва ватандошлар ўртасида бундай шаклдаги мулоқот Россияда илк бор ўтказилмоқда. Учрашувдан кўзланган асосий мақсад мавжуд масала ва муаммоларни очиқ муҳокама қилиш, конструктив фикр алмашиш ва таклифларни амалга ошириш бўйича истиқболли ҳамкорликни ривожлантиришдир.

Анжуманда пандемиянинг бугунги ҳолати билан боғлиқ мавзулар муҳокама қилинди. Тезкор ечим талаб қиладиган масалалар юзасидан чора-тадбирлар белгиланиб, масъул ижрочилар тайинланди. Бундан ташқари, юртдошларимиз билан ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришнинг узоқ муддатли йўналишлари ҳам кўриб чиқилди. Ўзбек диаспораси вакиллари Россия Федерациясида яшаш ва меҳнат қилиш шароитларини яхшилаш, мамлакатлар ўртасида маданий алмашинувни кучайтириш ва ҳуқуқий ҳимоя тизимини мустаҳкамлашга қаратилган аниқ ғоя ва таклифларни илгари сурди.

Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси ўтган йил август ойида ватандошлар жамоатчилик Кенгашини тузиш ташаббуси билан чиққан эди. Тузилма фаолияти чет элдаги ўзбекистонликлар муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришда юртдошларимиз салоҳиятидан самарали фойдаланиш, шунингдек, Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳар томонлама таъминлашга қаратилган.

Видеоконференция иштирокчилари чет элда яшаётган ватандошлар билан ҳамкорлик қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати йўналишида қабул қилинган концепцияга кўра, ватандошларни бандлик, ижтимоий, молиявий, ҳуқуқий ва бошқа жиҳатлардан қўллаб-қувватлаш механизмларини назарда тутувчи батафсил дастур ишлаб чиқилаётганини таъкидлади.

Мулоқот якунида, жумладан, қуйидаги бир қатор муҳим келишувларга эришилди:

— меҳнат миграцияси соҳасидаги жараён самарадорлигини ошириш, пандемия шароитида мигрантлар бандлиги ва уларнинг Россия Федерациясида бўлишини таъминлаш масалаларига ечим топиш;

— мигрант ишчиларнинг чет элга кетишидан тил ва касб бўйича тайёрлаш;

— хориждаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари манфаатини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизмини мустаҳкамлаш;

— меҳнат миграциясига кетган фуқароларни суғурта қилиш орқали ҳимоялаш механизмини яратиш;

— инвестиция ва бизнес лойиҳаларида ватандошлар билан ҳамкорлик қилиш, таълим, фан, маданият ва ижтимоий ташаббуслар бўйича тажриба алмашиш;

— Ўзбекистонда хориждан келган ватандошлар томонидан тадбиркорлик, илмий, маърифий ва маданий фаолиятни амалга ошириш учун қулай шарт-шароит яратиш;

— хориждаги ватандошлар билан ҳамкорликда амалга ошириладиган ўзбек маданияти ва тили, санъати, анъаналари, миллий пазандалик санъати, сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилиш дастурини ишлаб чиқиш.

Бундан буён видеоконференциялар шаклида, чет элдаги элчихона ва консулликларда “Очиқ кунлар” форматида Республиканинг тегишли вазирлик, идоралари ва дипломатик ваколатхоналари раҳбарларини жалб этган ҳолда ватандошлар билан мана шундай тадбирларни ўтказиш амалиёти мунтазам тус олади. Шунингдек, Республика давлат органлари, дипломатик ваколатхоналар ва хориждаги ватандошлар уюшмалари ўртасида тезкор ва тўсиқсиз фикр, ахборот алмашинувини йўлга қўйиш учун мессенжер, ижтимоий тармоқ ва виртуал мулоқотнинг бошқа усулларидан фойдаланиш ҳам режалаштирилган.

ЎзА