Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Россиядан муносабат: Ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишнинг энг муҳим шартларидан бири бу халқнинг раҳбариятга бўлган ишончидир

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Россиядан муносабат: Ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишнинг энг муҳим шартларидан бири бу халқнинг раҳбариятга бўлган ишончидир

Россия фанлар академияси Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар институтининг Яқин Шарқ тадқиқотлари маркази раҳбари Ирина Звягельская жорий йил 30 апрель куни Ўзбекистонда бўлиб ўтган умумхалқ референдуми якунлари ва Президент Шавкат Мирзиёев ташаббускорлигида муддатидан олдин президент сайлови ўтказилиши эълон қилинганига муносабат билдирар экан, “Дунё” ахборот агентлигига қуйидаги фикрларини баён этди:

- Сўнгги ойлар давомида Ўзбекистонга халқаро миқёсда алоҳида эътибор қаратилган. Бу янги муҳим моддалар киритилган Конституция бўйича референдум ўтказилгани, сайлов тизими соҳасидаги ўзгаришлар ва муддатидан олдин президент сайловлари билан боғлиқдир.

Ўзбекистон тарихидаги ана шундай йирик сиёсий воқеаларнинг ҳар бири турли соҳа мутахассислари - сиёсатшунослар, социологлар, халқаро экспертлар, иқтисодчилар, ҳуқуқшуносларнинг жиддий таҳлилий ишлари учун етарли мавзудир. Бундай ҳолларда, биз давлат институтларини ҳар томонлама қайта тузиш ва биринчи навбатда, фуқаро, жамият ва шундан кейингина давлат манфаатларидан келиб чиқадиган стратегияни яратиш ҳақида гапирамиз.

Мен Ўзбекистонда янгиланган Конституция бўйича бўлиб ўтган референдумда кузатувчи бўлиб иштирок этдим. Бу эса Асосий қонунга киритилаётган ўзгаришларнинг кенг миқёсда, очиқ муҳокама қилинишини диққат билан ва кузатиш ва уларни чуқур ўрганишни тақозо этади. Хулоса қилиш мумкинки, муҳокама жараёнининг ўзи ҳам Ўзбекистон сиёсий ва ижтимоий ҳаётида демократик тамойиллар мустаҳкамланганидан далолат беради.

Умумхалқ референдумида фуқароларнинг энг фаол қисми ўз мамлакатининг демократик ривожланиши кафолатларини таъминлаш, ижтимоий чора-тадбирлар мажмуини жорий этиш ва иқтисодий муваффақиятларга эришишдан манфаатдор эканликларини намоён этди.

Умуман олганда, Асосий қонунга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларда инсон ҳуқуқлари ва уларни ҳимоя қилиш асосий ўринни эгаллайди.

Таъкидлаш жоизки, ресурсларга бой ва инсон капитали ривожланган мамлакат бўлган Ўзбекистонда жиддий ижтимоий муаммолар сақланиб қолмоқда. Уларнинг аксарияти аҳолининг 55 фоизини ёшлар ташкил этадиган жамиятнинг демографик таркибининг ўзига хос хусусияти билан боғлиқ. Ҳамма ёшлар ҳам уларни меҳнат бозорида талаб ва рақобатбардош қила оладиган малака ва кўникмаларга эга эмас. Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 2,2 миллиондан ортиқ оила ижтимоий ҳимояга муҳтож. Шу муносабат билан ЯИМ ҳажмини икки баравар ошириш ҳам зарур, ҳам айни пайтда ўта мураккаб мақсад бўлиб, бу раҳбарият ва жамиятдан жиддий саъй-ҳаракатларни сафарбар қилишни талаб этади.

Янгиланган Конституцияда давлатнинг ижтимоий мажбуриятлари 3 баробар кўпайтирилгани, бунга давлат бюджетидан ҳар йили қўшимча 30-40 триллион сўм ажратиш мўлжалланаётгани, натижада ҳар йили юзлаб янги боғчалар, мактаб ва шифохоналар қурилиши ҳеч кимни бефарқ қолдирмайдиган мақсаддир. Шу боис, айтиш мумкинки, самарадорлик маъмурий аппаратнинг энг кўп талаб қилинадиган вазифаси ҳисобланади. Чунки, унинг олдида турган вазифалар объектив равишда мураккаблашиб бормоқда, давлатга янги талаблар қўйилмоқда.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталари аъзолари, сиёсий партиялар ва жамоатчилик вакиллари билан учрашувда менинг энг катта ниятим – одамларни қийнаётган муаммоларни маҳалланинг ўзи ечадиган халқчил тизим яратиш эканлиги ва шу боис, молия, солиқ, бандлик каби идораларнинг камида 30 фоиз ваколатларини маҳалла даражасига тушириш мўлжалланаётганини маълум қилди. Бу ҳам ислоҳотлар йўлида ташланган катта эътиборга молик қадамдир.

Шубҳасиз, ислоҳот жараёни осон кечмайди, бироқ бусиз давлат замоннинг хавф-хаталарига жавоб бера олмайди. Бу, шунингдек, кенг кўламли ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш учун ҳокимият тармоқлари ўртасида янги мувозанатни топиб, бошқарув тизимида жиддий ўзгаришларни амалга оширишни талаб қилади.

Ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишнинг энг муҳим шартларидан бири бу халқнинг раҳбариятга бўлган ишончидир. Шунинг учун Президент янгиланган давлат ҳокимияти тизимида мамлакат халқи ўзи ишонган раҳбарга мандат бериши мақсадга мувофиқлигини назарда тутган ҳолда президентлик муддатининг бир неча йилини қурбон қилиб, муддатидан аввал президентлик сайловини ўтказиш ғоясини илгари сурди.
МОСКВА, 15 май. /«Дунё» АА/.