Россиядан муносабат: Мен ўзбекистонлик барча дўстларимизни референдумда овоз беришда қатнашиш асносида янги Конституция орқали Янги Ўзбекистонга янги имконият беришга даъват этаман
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича ўтказиладиган референдум юзасидан Урал Давлат иқтисодиёт университети ректори, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Яков Силин “Дунё” ахборот агентлигига қуйидаги фикр-мулоҳазаларини баён этди:
Бугунги кунда ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз, ўзбек дўстларимиз катта сиёсий тадбир олдида турибди - 30 апрель куни мамлакат Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича референдум бўлиб ўтади.
Сўнгги йиллар давомида бизга яқин бўлган Ўзбекистоннинг иқтисодиётида, ижтимоий-сиёсий ҳаётида улкан ижобий ўзгаришлар рўй берганига гувоҳ бўлдик. Россия - Ўзбекистон муносабатларига, икки мамлакат жамоат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорлик соҳалари қамровини кенгайтириш, иқтисодиёт, бизнес, барча соҳалардаги ҳамкорликка ижобий таъсир кўрсатган муҳим ўзгаришлар рўй берди. Биз давлатлараро даражадаги муносабатлар қанчалар мустаҳкам эканлиги ва ривожланаётганига, алоқаларнинг қанчалар юқори даражаси ва уларнинг салмоқли самараларига гувоҳ бўлмоқдамиз.
Сўнгги йиллар давомида Ўзбекистонда юз берган кўп жиҳатлар, менинг назаримда, янгиланажак Конституция лойиҳасида ўз аксини топган. Янги Ўзбекистонга - янги Конституция!
Биз нима бўлаётганига ва қандай бўлишига, Ўзбекистон фуқароларининг бунга қандай муносабатда бўлишига бефарқ эмасмиз. Мен бунга сабаб тариқасида Россия ва Ўзбекистон университетлари ўртасидаги мавжуд муносабатларимизни қайд этишни истар эдим.
Урал Давлат иқтисодиёт университети ва Ўзбекистоннинг бир қатор университетлари ўртасидаги жиддий муносабатлар ўрнатилган. Масалан, Тошкент Давлат иқтисодиёт университети билан юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш бўйича энг кучли, ҳақиқий ва муваффақиятли дастурлардан бири беш йилдан буён ҳаётга тадбиқ этилмоқда. Биз иккита диплом қўшма дастурини амалга оширмоқдамиз. Бундан ташқари, ўтган йили Урал Давлат иқтисодиёт университети ва Тошкент Давлат иқтисодиёт университетининг 129 та битирув дипломини топшириш орқали биринчи ажойиб натижага эришдик. Бу йил салкам 300 нафар битирувчи бўлади. Биз нафақат бакалавр, балки магистратура дастурини ҳам ишлаб чиқдик ва амалга оширмоқдамиз.
Тошкент Молия институти билан ҳам ўзаро ҳамкорлик ўрнатганмиз. Унинг ҳам истиқболли яхши бўлади, деб ўйлайман. Самарқанд Давлат университети билан ҳамкорлик қиламиз. Свердловск вилояти Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти билан ижтимоий-иқтисодий алоқаларни ривожлантириб, юқори натижаларга эришмоқда. Вилоятларимиз раҳбарлари бир неча бор учрашган, бизнес аҳллари учрашган, шартномалар тузилган, Ўзбекистонда ҳам, Россиянинг Свердловск вилоятида ҳам янги иш ўринлари яратилган.
Мен ана шундай самарали ҳамкорликка яна бошқа мисоллар ҳам келтиришим мумкин.
Ушбу фурсатдан фойдаланиб, бугун Россия Федерациясида ўқиётган ёки меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат қилмоқчиман. Мен ўзбекистонлик барча дўстларимизни фуқаролик ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда янги Конституция бўйича ўз нуқтаи назарини намоён этишга чақираман. Сизларни фуқаролик позициянгизни билдиришга, овоз беришда иштирок этиш асносида янги Конституция орқали Янги Ўзбекистонга янги имконият беришга даъват этаман.
ЕКАТЕРИНБУРГ, 17 апрель. /«Дунё» АА/.