Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Россиядан муносабат: Ўзбекистон Президентининг ШҲТ кун тартибидаги асосий масалаларга биргаликда муроса излаш муҳимлиги ҳақидаги фикрлари адолатлидир

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Россиядан муносабат: Ўзбекистон Президентининг ШҲТ кун тартибидаги асосий масалаларга биргаликда муроса излаш муҳимлиги ҳақидаги фикрлари адолатлидир

«Дунё» ахборот агентлигига хорижий экспертлардан Президент Шавкат Мирзиёевнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидаги нутқига муносабатлар келиши давом этмоқда.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг Халқаро тадқиқотлар институти катта илмий ходими Игорь Денисов ўз шарҳида Ўзбекистон раҳбарининг «Шанхай руҳини» мустаҳкамлаш, яъни таъсисчи давлатлар томонидан йўлга қўйилган давлатлараро мулоқотнинг ноёб асосларининг муҳимлигига доир фикр-мулоҳазаларига эътибор қаратди.

– Консенсус, ўзаро ҳурмат, ишонч ва ташкилотга аъзо барча давлатларнинг тенглиги каби тамойиллар вақт синовидан ўтди, - деди у. - ШҲТ таркиби кенгайганидан сўнг ўзаро муносабатлар анъанавий сарҳадлардан чиққан, ташқи вазиятни олдиндан баҳолаш тобора қийинлашаётган бугунги кунда мазкур тамойилларнинг долзарблиги янада ошмоқда.

Шу маънода, албатта, ШҲТнинг ривожланиш истиқболлари ва юқорида қайд этилган сиёсий қоидаларни сақлаб қолиш ўртасида барқарор мувозанатни таъминлаш зарур. Адолат мезони нуқтаи назаридан Президент Шавкат Мирзиёевнинг ШҲТ кун тартибидаги асосий масалаларга биргаликда муроса излашга оид таклифи эътиборга моликдир.

Дарҳақиқат, ШҲТ «умумий кун тартиби»га эга бўлиши керак. Аъзо давлатлар иқтисодиётининг турли даражадаги ривожи, минтақавий алоқалар ва глобаллашув ўртасидаги мувозанатга нисбатан турлича муносабат мавжудлиги инобатга олинса, бунга эришиш осон эмаслиги аён бўлади. Ташкилот доирасидаги сиёсий ҳамжиҳатлик ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш нечоғлик муҳим бўлмасин, ШҲТ глобал жараёнларга мувофиқ бўлмоғи лозим. Шу нуқтаи назардан Ўзбекистон Президентининг ШҲТ ташкил этилганининг 20 йиллиги арафасида “ШҲТнинг замонавий халқаро муносабатлар тизимидаги роли” халқаро конференциясини ўтказиш ташаббуси ташкилотнинг минтақавий ва глобал ўлчамлари ўртасида ўзига хос кўприк вазифасини бажариши мумкин.

Албатта, рақамли саводхонлик муаммоларига эътибор қаратиш ҳам жуда муҳимдир. Бинобарин, у ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги ҳамкорлик масаласини ШҲТ маконидаги аҳоли манфаатлари билан узвий боғлайди ва инсон капиталининг ривожланишига ҳисса қўшади.

Бу, шубҳасиз, ташкилот доирасидаги ҳамкорликнинг ижтимоий йўналишини ривожлантиришга имкон яратади ҳамда тартибга солиш масалалари, технологиялар алмашинуви ва бошқа кўплаб соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

/«Дунё» АА/.