Россиядан муносабат: Ўзбекистон-Россия саммити мазмун-моҳияти амалий натижалар билан мустаҳкамлангани жуда муҳим бўлди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Новосибирск давлат иқтисодиёт ва бошқарув университетининг Жаҳон иқтисодиёти, халқаро муносабатлар ва ҳуқуқ кафедраси мудири Денис Борисов Президент Шавкат Мирзиёевнинг 19 ноябрь куни бўлиб ўтган Россияга ташрифи якунларини шарҳлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
— Шавкат Мирзиёевнинг иккинчи муддатга Президент лавозимига қайта сайланганидан кейинги илк хорижий сафари Россияга бўлди. Бу сўнгги тўрт йилда Россия-Ўзбекистон муносабатларида эришилган юксак натижанинг ёрқин ифодасидир, - деди россиялик эксперт. – Мен учрашувда Президентлар томонидан давлатлараро муносабатларга берилган баҳога эътиборингизни қаратмоқчиман. Валадимир Путин Ўзбекистон билан ўзаро ҳамкорликни юксак баҳолаб, шундай деди: «Ўзбекистон нафақат бизнинг энг яқин қўшнимиз, балки энг яқин иттифоқчи ҳамдир...». Шавкат Мирзиёев, ўз навбатида, «...бугун давлатлармиз ўртасида мутлақ бошқа даражадаги муносабатлар мавжуд. Барча йўналишларда чуқур интеграция амалга оширилмоқда», деди.
Ўзбекистон-Россия саммити мазмун-моҳияти амалий натижалар билан мустаҳкамлангани жуда муҳим бўлди. Ҳаётнинг турли соҳаларида, хусусан, ахборот ва биологик хавфсизлик, мактабгача, мактаб ва олий таълим йўналишларида, инвестицион ва молиявий ҳамкорлик бўйича қатор битимлар имзоланди.
Келаси йил Россия ва Ўзбекистон дипломатия муносабатлари ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлайди. Шу боис яқин келажакда олий ва юқори даражадаги янги учрашувлар, давлатлараро ҳамкорликни янада жадаллашишини кутиш мумкин.
/«Дунё» АА/.