Россиянинг минтақавий телеканалида Ўзбекистон Бош консули иштирокида мамлакатимиздаги сўнгги ўзгаришларга бағишланган махсус дастур намойиш этилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Россиянинг олтита федерал округида эфирга узатиладиган «Дон 24» телеканалида Ўзбекистоннинг Ростов-Дондаги Бош консули Бурхон Алиқулов билан Ўзбекистон Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича референдум мазмун-моҳиятига бағишланган интервью намойиш этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
26 дақиқа давом этган теледастур чоғида диломат Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳотлар жараёни ҳақида батафсил сўзлаб берди. Бош консул лойиҳада инсон қадри, унинг шаъни ва ҳақ-ҳуқуқлари кафолати давлатнинг бирламчи мажбурияти сифати киритилаётганини алоҳида таъкидлади.
Консуллик округида истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқароларига қулайлик яратиш мақсадида 19-26 апрель кунлари муддатидан олдин овоз бериш жараёни бўлиб ўтиши ва бош консуллик вакиллари ҳудудларга чиққан ҳолда, юртдошларимизнинг ўз конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишга кўмаклашишлари билдирилди.
Ўзбекистон дипломати, шунингдек, Бош консулхона биносида ташкил этилган референдум участкасида 30 аперль куни бўлиб ўтадиган овоз беришга барча ҳамюртларимизни фаол иштирок этишга чақирди.
Бундан ташқари, теледастур давомида Ўзбекистоннинг туризм имкониятлари ва ушбу соҳада амалга оширилаётган ўзгаришлар ҳақидаги маълумотлар телетомошабинлар эътиборига ҳавола қилинди. «Мамлакатимизда нафақат маданий туризм, балки этно, гастро, спорт, бизнес ва бошқа сайёҳлик йўналишлари ривожланмоқда. Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг ислом цивилизацияси марказларидан бири эканлигини инобатга олиб, «зиёрат туризми» фаоллашмоқда ва бу борада янги турпакетлар ишлаб чиқилмоқда. Фурсатдан фойдаланиб россиялик сайёҳларни Ўзбекистонга боришга чорлаб қоламан», деди Бош консул.
Ушбу интервью, шунингдек, минтақадаги етакчи «FM на Дону» 100,7 радио тўлқинида ҳам эфирга узатилди
РОСТОВ-ДОН 12 апрель. /«Дунё» АА/.