Сьерра-Леоненинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Сьерра-Леоненинг мамлакатимиздаги биринчи элчиси Муҳаммад Ёнгавони қабул қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Сьерра-Леоне Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Муҳаммад Ёнгаво жанобларини қутлашдан ва унинг ишонч ёрлиқларини қабул қилишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Икки томонлама алоқаларимизни бойитиш учун ҳали фойдаланилмаган улкан салоҳият мавжуд. Жаноб Элчига мамлакатимиздаги фаолияти давомида барча соҳалардаги кенг имкониятларни ўрганишда муваффақиятлар тилаймиз".
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Сьерра-Леоне ўртасида 2023 йил 28 апрелда дипломатик муносабатлар ўрнатилган эди. Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Сьерра-Леоненинг БМТдаги доимий вакиллари томонидан Қўшма коммюнике имзоланди. Сьерра-Леоне Республикаси Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 143-давлат бўлган эди.
ТОШКЕНТ, 22 апрель. /"Дунё" АА/.