Сабине Маҳл: Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, айниқса ЮНЕСКО учун маданий меросни асраб-авайлаш муҳим вазифадир
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Сабине Маҳл "Дунё" АА учун интервьюсида 27 июнь куни Зоминда бўлиб ўтган II Халқаро мақом санъати анжуманининг очилиш маросимидан олган таассуротлари ҳақида сўзлаб берди:
Бугунги тадбир ниҳоятда таъсирли бўлди. Айтишим керакки, бундай мақом фестивалига илк бор ташриф буюришим ва анжуманнинг тантанали очилиш маросими менга жуда ёқди. Турли ҳудудлардан ташриф буюрган иштирокчиларнинг қўшиқ ва рақслари мени ҳайратга солди.
Концерт бошланишидан аввал ҳам Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари маданияти билан танишиш имкониятига эга бўлдик. Биз ҳар бир ҳудудга хос гўзал рақсларни томоша қилдик ва қўшиқларни тинглашга муяссар бўлдик.
Ўзбекистонда маданий хилма-хиллик, турли хил анъаналар мавжуд. Маълумки, БМТ, айниқса ЮНЕСКО учун маданий меросни асраб-авайлаш муҳим вазифа ҳисобланади. Ушбу фестиваль ушбу маданий бойликни кўриш ва қадрлаш учун ажойиб имконият бўлди.
Менга шоу ва ундан аввалги воқеалар ёқди. Бу мен учун ажойиб тажриба бўлди.