Сайхунободда тиббиёт ходимларининг аёвсиз калтакланиши юзасидан бош прокурорга мурожаат қилинди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Мамлакатимизда коронавирус пандемияси шароитида барча соҳа қатори соғлиқни сақлаш тизими ходимлари ҳам ўз бурчига виждонан ёндашиб, зиммасига юклатилган барча вазифаларни сидқидилдан бажариб келаётганлигини ҳаммамиз кўриб турибмиз.
Айниқса, фидойи ва заҳматкаш шифокорларимиз коронавирусга қарши ҳаёт-мамот курашида қатъий ва собит туриб, қаҳрамонларча амалга ошираётган ишлари ўз самарасини бермоқда.
Бироқ ана шундай қийин вазиятда ҳам баъзи бир фуқароларимиз тиббиёт ходимларига нисбатан тажовузкор ҳаракатлар содир этишаётгани жуда ачинарли ва буни ҳеч қанақасига оқлаб бўлмайдиган ҳолатдир.
Ижтимоий тармоқларда маълум қилинганидек, жорий йил 4 июнь куни соат 00:14да Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани «Ғалаба» маҳалласида яшовчи фуқаро А.Б. томонидан «оёқда жароҳат» шикояти билан тез тиббий ёрдам шохобчасига чақириқ бўлади. Тез тиббий ёрдам шохобчаси жамоаси «тез ёрдам» машинасида 7 дақиқа ичида, яъни соат 00:21да чақириқ бўйича манзилга етиб келган.
Лекин тиббиёт ходимлари ўз хизмат вазифаларини бажариш учун машинадан тушишлари билан шу ерда бўлган бир гуруҳ маст ҳолдаги кишилар томонидан ҳеч қандай сабабсиз шифокор ва фельдшерга ташланиб, уларни аёвсиз калтаклашган.
Оқибатда 28 ёшли шифокор Ж.О. «Бош мия чайқалиши, ўнг қош соҳаси йиртилган жароҳати, ўнг қовоқ соҳаси гематомаси, кўкрак соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши» ташхиси билан, 44 ёшли фельдшер В.Н. эса «Бош мия чайқалиши, юз соҳаси, чакка соҳалари юмшоқ тўқималарининг лат ейиши, ўнг қўл кафт суяги асосидан ёпиқ синиш» ташхиси билан Сайхунобод туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тез ёрдам бўлимига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазири Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига мурожаат йўллади. Унда юқорида қайд этилган ҳолатни назоратга олган ҳолда, айбдор шахслар қаттиқ жавобгарликка тортилишини таъминлашда амалий ёрдам сўралди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
UzA