Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Сайлов комиссиялари аъзолари малакасини оширишни ташкил этиш концепцияси тасдиқланди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Сайлов комиссиялари аъзолари малакасини оширишни ташкил этиш концепцияси тасдиқланди

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси (МСК) Сайлов комиссиялари аъзолари малакасини оширишни ташкил этиш концепциясини тасдиқлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати маълумотига кўра, МСКнинг кеча бўлиб ўтган йиғилиши шу масалага бағишланди. Мажлисда Сайлов комиссиялари аъзолари малакасини оширишни ташкил этиш концепцияси лойиҳаси муҳокама қилинди.

Тадбирда қайд этилганидек, жорий йилда бўладиган Ўзбекистон Президенти сайловига пухта тайёргарлик кўриш ва уни умумэътироф этилган халқаро тамойиллар асосида ўтказиш учун сайлов комиссиялари аъзоларининг миллий сайлов қонунчилиги ва халқаро сайлов стандартлари бўйича билим ва амалий кўникмаларини оширишга янгича ёндашилади.

Марказий сайлов комиссияси томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ишлаб чиқилган Сайлов комиссиялари аъзолари малакасини оширишни ташкил этиш концепцияси сайлов жараёни иштирокчиларининг сайловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича кўникма ва малакасини, сайлов жараёнлари соҳасидаги ҳуқуқий билимини мустаҳкамлашга йўналтирилган.

Жараён уч босқичда рўёбга чиқарилади. Биринчи босқич ташкилий-услубий ишларни қамраб олади. Бунда ўқув режалари ва ўқув-услубий материаллар тайёрланади, тренерлар таркиби шакллантирилади, “Saylov2021” мобил иловаси ишлаб чиқилади. Иккинчи босқичда сайлов қонунчилиги бўйича тренерлар ва сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларнинг (аъзоларни) малакасини ошириш ва тайёрлаш режалаштирилган. Учинчи босқич сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати ва сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимида ишлаш бўйича тренерлар ва сайлов комиссияси аъзолигига номзодларни тайёрлашни назарда тутади.

Машғулотларда замонавий ахборот технологиялари ва интерфаол усулларга эътибор кучайтирилиб, симуляция, сайлов жараёнларини моделлаштириш, видеодарс, видеоролик, сайловга оид савол-жавоблар, тест усуллари фаол қўлланилади.

Таъкидлаш жоизки, Концепцияни ишлаб чиқишда ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг Ўзбекистонда сайловларни кузатиш бўйича Миссияси Якуний ҳисоботида ўз ифодасини топган мақбул тавсиялар ҳисобга олинган.

Жумладан, сайлов комиссиялари аъзолари малакасини оширишда “Бир сайловчи – бир овоз” тамойилига қатъий амал қилишнинг, сайловчи шахсан ўзи овоз беришининг аҳамиятини кенг тушунтиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Сайлов комиссиялари аъзоларининг малакасини оширишда сайловчилар рўйхати билан ишлаш, шу жумладан сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати ва сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимидан фойдаланиш тартиби ҳақидаги машғулотлар ҳам ўрин олган.

Кенг кўламдаги тушунтириш ишлари сайлов жараёни иштирокчиларининг сайловга оид билим ҳамда кўникмаларининг ошиши, шунингдек, сайлов тизими ва амалиётининг янада такомил топишига хизмат қилади.

Тадбир якунида Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси билан Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси, Тошкент давлат юридик университети, Бош прокуратураси академияси, Ички ишлар академияси ўртасида мазкур концепцияда белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ўзаро ҳамкорлик юзасидан келишув имзоланди.

/«Дунё» АА/.