Самарқанд Давлат тиббиёт университети ташкил этилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти Самарқанд давлат тиббиёт университетини ташкил этиш ва соҳада кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорни имзолади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ушбу қарор билан Самарқанд давлат тиббиёт институти негизида Самарқанд давлат тиббиёт университети ташкил этилди.
Ҳужжатда университетнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб, узлуксиз тиббий-касбий таълим тизимида юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш белгиланди.
Олий таълим муассасаси амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтиради, халқаро таълим стандартларига асосланган илғор педагогик технологиялар, ўқув дастурлари ва инновацион ўқув-методик материалларни кенг жорий этади.
Бундан ташқари, қарорда университет хорижий тиббиёт ОТМлар билан ҳамкорликда талабалар, профессор-ўқитувчилар ва илмий изланувчилар академик мобиллиги дастурлари ҳамда қўшма таълим дастурларини жорий қилиши зарурлиги қайд этилган.
Ҳужжатга кўра, университет моддий-техника базасини модернизация қилиб, симуляцион марказ, ўқув ва илмий-тадқиқот лабораториялари ҳамда замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланади. Университет таркибида қуйидагилар ташкил этилади:
Самарқанд тумани Ўрташиқ қишлоғида жойлашган Самарқанд вилояти саломатликни тиклаш шифохонаси негизида университет ҳузуридаги Реабилитология ва спорт тиббиёти илмий-тадқиқот институти;
Самарқанд давлат тиббиёт институтининг биринчи ва иккинчи клиникалари негизида Самарқанд давлат тиббиёт университетининг
кўп тармоқли клиникаси ва Самарқанд давлат тиббиёт университети ихтисослашган болалар хирургик клиникасини;
Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Л.М.Исаев номидаги филиали ва унинг клиникаси негизида Университет ҳузуридаги Л.М.Исаев номидаги Микробиология, вирусология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-тадқиқот институти ва унинг клиникаси;
Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги Иммунология, аллергология ва инсон геномикаси илмий маркази.
Университет фаолияти ва унинг клиникалари давлат бюджети, бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатлари билан таъқиқланмаган бошқа манбалар билан молиялаштирилади.
Университет Самарқанд тиббиёт институтининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан, халқаро шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади. Унда ўқиётган талабалар ўз мутахассисликларида ўқишини давом эттиради ҳамда битирувчиларга университет дипломи берилади.
Давлатимиз раҳбари қарорида, шунингдек, Самарқанд вилояти Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари ва тиббиёт коллежлари университетга бириктирилиши назарда тутилган.
«Дунё» АА