Самарқанд мезбонлик қиладиган UNWTO Бош ассамблеясининг 25-юбилей сессияси Қирғизистон ОАВ нигоҳида
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Қирғизистоннинг «Akchabar.kg» порталида «Тарихда биринчи марта UNWTO Бош ассамблеяси сессияси Ўзбекистонда ўтказилади» сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
«16-20 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг 25-юбилей сессияси бўлиб ўтади, - деб ёзган мақола муаллифи, Ўзбекистон туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев. - Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ўз тарихида биринчи марта БМТ Бош Ассамблеяси тизимининг энг муҳим воқеаси ҳисобланган UNWTO сессиясига мезбонлик қилмоқда. Сессия ҳар икки йилда бир марта ўтказилади».
Қўмита раисининг маълум қилишича, форумда дунёнинг 160 га яқин давлатидан туризм соҳасида фаолият юритувчи давлат органлари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, туризм бизнеси вакиллари иштирок этди.
У, шунингдек, Ўзбекистон кейинги 2023-2027 йилларга UNWTO Ижроия кенгашининг Ваколатлар бўйича қўмитаси аъзолигига қабул қилинганини қайд этган.
«Бу Ўзбекистонга UNWTO Ижроия кенгаши томонидан қабул қилинган муҳим қарорлар ва ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги ҳамда тамойилларига риоя этилишини назорат қилиш ваколати юкланганлигини англатади,- давом этади муаллиф. -Мамлакатимизга халқаро миқёсда билдирилаётган бундай ишонч нафақат мамлакатимизнинг жаҳон туризм бозоридаги ўрни мустаҳкамлигини, балки халқаро муносабатлардаги фаолияти самарадорлигини ҳам кўрсатади».
Нашрда Бош Ассамблея сессиясининг Ўзбекистонда ўтказилиши мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик кўламини янада кенгайтириш, мамлакатимизнинг маданий ва сайёҳлик салоҳиятини юксалтиришда янги имкониятлар очиши алоҳида урғуланган.
Таъкидланишича, Бош Ассамблеянинг 25-сессияси доирасида туризм соҳасидаги халқаро ҳамкорлик масалалари ялпи мажлислар ва бошқа бир қатор йирик анжуманларда муҳокама қилинади.
«Хусусан, Бош Ассамблея сессияси доирасида Таълим ва Инвестиция форумлари ўтказилади, - дея хабар қилинган нашрда. - Тадбирларда ҳар бир соҳадаги энг сўнгги ишланмалар, жумладан, UNWTO томонидан ўрта, олий ва бошқарув таълими бўйича етакчи академик ҳамкорлар билан биргаликда ишлаб чиқилган қўшимча ташаббуслар, инновацион таълим воситалари тўплами ва халқаро барқарор туризмнинг янги фанлари бўйича тренинглар намойиш этилади. Форумнинг кенг қамровли дастури манфаатдор томонлар, сиёсатчилар, профессорлар ва саноат раҳбарларини жамоавий ҳаракатларга илҳомлантириш ва сафарбар этишга қаратилган».
БИШКЕК, 17 сентябрь. /«Дунё» АА/.