Самарқанд ШҲТ, ТДТ саммитлари ва ЕТТБ Бошқарувчилар Кенгашининг йиллик йиғилишига тайёргарлик кўрмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ кеча Самарқанд вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ва инфратузилмавий ривожланишининг бугунги ҳолатини ўрганиш мақсадида мазкур ҳудудга жўнаб кетди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълумотига кўра, ташриф давомида бир қатор йирик инфратузилмавий объектлар, жумладан, «Samarkand Touristic Centre» туристик мажмуасини қуриш ишларининг бориши ўрганилди.
Таъкидлаш жоизки, жорий йилда Самарқанд шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Саммити ҳамда Туркий тилли давлатлар ташкилотининг Саммити бўлиб ўтади, 2023 йилда эса Самарқанд Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар Кенгашининг йиллик йиғилиши ўтказиладиган маконга айланади.
Жойларга ташрифлар чоғида қурилиш-монтаж ишларининг бориши ўрганилиб, режалаштирилган тадбирларни ташкил қилишнинг турли жиҳатлари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Қурилаётган объектларни ишга туширишни жадаллаштириш мақсадида юзага келаётган барча масалалар устида иш олиб бориш ва уларни ҳал этиш бўйича ишларни фаоллаштириш топширилди.
Ишчи гуруҳ вилоятда ўз ишини давом эттирмоқда.
«Дунё» АА