Самарқанд шаҳрида ўтказилган “Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим” Глобал форуми Қозоғистон матбуоти нигоҳида
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Қозоғистоннинг «Инфозакон» интернет нашри саҳифасида жорий йил 5-6 декабрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилган «Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим» Глобал форуми якунларига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов қаламига мансуб ушбу мақолада мазкур нуфузли халқаро тадбирнинг мақсад ва вазифалари батафсил баён қилинган.
Унда қайд этилганидек, мазкур форум Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессияси ва БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида илгари сурилган ташаббусига кўра ўтказилди.
БМТ ҳомийлигидаги Глобал форум гибрид форматда бўлиб ўтди. Бу эса бутун дунёдан йиғилган соҳа мутахассисларига сессия муҳокамаларида иштирок этиш имконини берди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича таълимнинг мақсади ҳар бир инсоннинг ҳуқуқлари ҳурмат қилинадиган, ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушуниладиган, қонунбузарликлар тан олинадиган ва уларни ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўриладиган дунёни яратиш билан изоҳланади.
Таълим барча халқлар, ирқий ва диний гуруҳлар ўртасида ўзаро тушуниш, бағрикенглик ва дўстликни, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тинчликпарварлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашмоғи лозим.
Форум якунида унинг иштирокчилари томонидан билдирилган таклифлар асосида “Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълимни ривожлантириш бўйича 2023-2025 йилларга мўлжалланган Самарқанд ҳаракатлар режаси” қабул қилинди.
Шунингдек, Глобал форум доирасида олти нафар юртдошимиз, икки нафар чет эл фуқароси ва иккита нодавлат нотижорат ташкилоти “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони билан тақдирлангани ҳам маълум қилинган.
“Дунё” АА