Самарқандда Қўшма демаркация комиссиясидаги Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукумат делегацияларининг йиғилиши якунланди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон Қўшма демаркация комиссиясидаги Ўзбекистон-Тожикистон ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши ўз ишини якунлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ташқи ишлар вазирлигидан маълум қилинишича, 20-27 сентябрь кунлари бўлиб ўтган музокаралар чоғида Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегараси линияси бўйича демаркация ишлари муҳокама қилиниб, амалга оширилган дала ишлари натижалари кўриб чиқилди.
Навбатдаги учрашувни Тожикистон ҳудудида ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
Учрашув дўстлик ва ўзаро тушуниш муҳитида ўтди.
Тадбир якунлари бўйича тегишли протокол имзоланди.
Эслатиб ўтамиз, ишчи гуруҳларининг аввалги учрашуви 23-28 август кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган эди.
/«Дунё» АА/.