Самарқандда бўлиб ўтадиган Осиё хотин-қизлар форуми Саудия Арабистони ОАВ нигоҳида
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Саудия Арабистонининг "Sahm News" газетасида "13-14 май кунлари Самарқандда Осиё хотин-қизлар форуми бўлиб ўтади" сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"Жорий йилнинг 13-14 май кунлари Самарқанд шаҳрида "Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалаларига минтақавий ёндашув" мавзусида Осиё хотин-қизлари форуми бўлиб ўтади, — дейилади материалда. — Мазкур форумни ўтказиш ташаббуси мамлакатимиз Президенти томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида минтақа мамлакатлари етакчи аёлларининг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларнинг давлат ва жамият бошқаруви ҳамда иқтисодиётдаги иштирокини янада кенгайтириш борасида тажриба алмашиш мақсадида илгари сурилган эди".
Нашрда таъкидланганидек, форумда Шарқий Осиё, Жануби-Шарқий Осиё, Жанубий Осиё ва Марказий Осиё мамлакатлари парламентларининг аёл аъзолари, ҳукуматлари раҳбарлари, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, ишбилармон аёллар, сиёсатшунослар, ижтимоий соҳа фаоллари, олимлар, иқтисодиёт тармоқлари ва турли соҳалар вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.
Анжуманда 10 та параллел сессия доирасида ўтказилади. Иштирокчилар хотин-қизларнинг фан, таълим ва инновацион фаолиятдаги иштироки ҳамда рақамли технологиялардан фойдаланиши, ҳозирги глобал иқтисодиётда аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш орқали камбағалликни камайтириш, тадбиркорлик, етакчилик ва инновацияларга жалб этиш масалаларини муҳокама қиладилар.
"Форум якуни бўйича Самарқанд декларациясининг қабул қилиниши назарда тутилган", — деб ёзган "Sahm News".