Самарқандда Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг Йиллик йиғилиши бошланди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун эрталаб Самарқандда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Бошқарувчилар кенгашининг 32 Йиллик йиғилиши ўз ишини бошлади, деб воқеа жойидан хабар бермоқда “Дунё” АА мухбирлари Юлия Агафонова ва Анвар Илясов (фото).
Йиллик йиғилишдан ташқари, дастурда бизнес-форум, шунингдек, бир қатор ҳужжатлар, хусусан, Ўзсаноатқурилишбанк ва ЕТТБ ўртасида молиялаштириш линиясини жалб қилиш тўғрисидаги Битим, ЕТТБ ва Mastercard инклюзив ўсиш маркази ҳамда ЕТТБ ва «ACWA Power» компанияси ўртасида Меморандум имзолаш маросимлари ҳам кўзда тутилган.
Бизнес-форумнинг асосий мавзуси барқарорликка сармоя киритишдан иборат бўлиб, йиғилишнинг асосий тадбирларидан бири «Ўзбекистоннинг инвестицион истиқболлари тўғрисида»ги сессия бўлади. Унда мамлакат иқтисодиётининг кутилаётган ўсиш суръатлари ва сармояларни жалб қилиш имкониятлари муҳокама қилинади.
73 давлатдан 2 минг нафардан зиёд меҳмонлар иштирок этиши кутилаётган тадбирда юқори мартабали давлат хизматчилари, халқаро молия институтлари ва банклари, трансмиллий копрорацияларнинг раҳбарлари, фуқаролик жамияти вакиллари ҳамда жаҳон оммавий ахборот воситалари бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ЕТТБга 1992 йил 30 апрелда аъзо бўлган. Республикамиз ушбу банкнинг умумий қиймати 44,1 миллион еврога тенг бўлган 4,2 минг акцияларига эга. Банкнинг Тошкентдаги ваколатхонаси 1993 йил май ойида, Андижондаги офиси – 2019 йил октябрь ойида, Урганчда эса, 2021 йил июнь ойида очилган. Қарши шаҳрида ҳам ЕТТБ офисини очиш режалаштирилган.
САМАРҚАНД, 16 май. /«Дунё» АА/.