Самарқандда Халқаро туризм маркази очилди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Бугун кечқурун Самарқандда Халқаро туризм марказининг очилиш маросими бошланди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.
Тадбирда Ўзбекистоннинг сайёҳлик элчилари, ишбилармон доиралар вакиллари, туроператорлар, экспертлар, шунингдек, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган хорижий давлатлар дипломатлари иштирок этмоқда.
Маросим Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг нутқи билан бошланди.
Шундан сўнг Ўзбекистон санъат усталари томонидан маданий дастур тақдим этилди.
Очилиш маросими давом этмоқда.
ИА“Дунё”