Самарқандда "Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун" кўкрак нишонининг янги совриндорлари тақдирланди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Инсон ҳуқуқлари бўйича IV Самарқанд форуми доирасида "Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун" кўкрак нишони совриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази матбуот хизмати маълумотига кўра, кейинги йилларда «Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишонининг чет эллик совриндорларини Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форуми доирасида тақдирлаш анъанага айланди.
Тантанали тадбирни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази директори, академик Акмал Саидов кириш сўзи билан очди.
Жорий йилда қуйидаги хорижий ҳамкорлар: Шереф Малкоч, Туркия Бош Омбудсмани – Инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида Туркий тилли давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун;
Нура бинт Заид ал-Рашуд, Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссияси Котибияти ижрочи директори, профессор – ИҲТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссияси билан ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун;
Рашид Ҳамад Ҳумаид Албалуши, Ўмон султонлигининг Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси раиси – инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва таъминлаш соҳасидаги халқаро ҳамкорлиги учун;
Марьям бинт Абдуллаҳ ал-Аттия, Қатар Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий қўмитаси раиси – инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва таъминлаш соҳасидаги халқаро ҳамкорлиги учун ушбу мукофот билан тақдирландилар.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази директори, академик Акмал Саидов "Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун" кўкрак нишонини ўз соҳибларига тантанали равишда топширди.
Қатарлик совриндор ҳамкоримизнинг мукофотини Қатар давлати Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий қўмитаси бош котиби Султон бин Ҳасан ал-Жамали қабул қилиб олди.
Эслатиб ўтамиз, "Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун" кўкрак нишони Ўзбекистон Президентининг ташаббуси билан 2020 йилда таъсис этилган. Бундан мақсад – инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишда катта ҳисса қўшган фуқаролар ва ташкилотларни моддий ва маънавий рағбатлантириш ҳамда тақдирлаш, бу фаолиятни амалга оширишда ўрнак бўлаётганлар намунасини, уларнинг тажрибасини оммалаштиришдан иборат.
Кўкрак нишони билан инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишдаги хизмати, инсон ҳуқуқларини тарғиб қилишдаги фаоллиги, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим, ёшлар ўртасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш анъаналарини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотларни ривожлантириш ва бошқаришдаги салмоқли ютуқлари, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги самарали илмий фаолияти учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тақдирланади.
"Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун" кўкрак нишони билан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида фаолият олиб бораётган ташкилотлар ҳам тақдирланиши мумкин.