Самарқандда Малайзиянинг Сити университети филиали очилади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Самарқанд давлат чет тиллар институти ректори И.Тўхтасинов ва Малайзиянинг Сити университети (City University of Malaysia) президенти Д.Жамес ўртасида ўтказилган онлайн-мулоқотда халқаро ҳамкорлик ҳақидаги меморандум имзоланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири институт манбасига асосланиб.
Келишувга кўра, 2020-2021 ўқув йилида иккала олий билим юрти ўртасида олдиндан режалаштириб келинаётган таълим йўналишлари ва қўшма дастурлар ташкил этилади. Институт таркибида бакалавр таълим босқичида Малайзия Сити университетининг журналистика ва туризм йўналишлари бўйича филиали очилади. Шунингдек, бакалавр таълим босқичида 2+1 қўшма дастури асосида мактабгача таълим йўналиши ташкил этилади.
Институт ахборот хизматининг маълум қилишича, онлайн-учрашув давомида СамДЧТИда очиладиган City University of Malaysia филиали учун ажратиладиган биноларни янги ўқув йилига тайёрлаш, қабул жараёнини ташкил этиш, квоталар ҳамда шартнома тўлови миқдорини белгилаш юзасидан фикрлашиб олинди.
«Дунё» АА