Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Самарқандда Туркий давлатлар ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Самарқандда Туркий давлатлар ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди

Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қидмлқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, тадбирда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Туркия, Венгрия ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари, ТДТ Бош котиби ҳамда ТДТ тузилмалари – ТУРКСОЙ, ТуркПА, Халқаро туркий академия, Халқаро туркий маданият ва мероси фонди раҳбарлари иштирок этдилар.

Вазирлар дўстона ва конструктив руҳда Ташкилот доирасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар, шунингдек, минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар. Туркия томонининг ўтган йилда Ташкилотдаги раислиги самарали ва муваффақиятли бўлгани қайд этилди.

Иштирокчилар 2022-йил 11-ноябрь куни Самарқанд шаҳрида “Туркий цивилизациянинг янги даври: умумий тараққиёт ва фаровонликка биргаликда" мавзусида бўлиб ўтадиган ТДТ Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилиши кун тартиби ва кўриб чиқиш учун тақдим этилаётган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиб, келишиб олдилар.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири иштирокчиларни 2021-йилда Туркий кенгаш номи Туркий давлатлар ташкилотига ўзгартирилгандан кейинги биринчи саммит бўладиган давлат раҳбарларининг учрашувига тайёргарлик ҳақида маълумот берди.

Давлат раҳбарларининг бўлажак учрашуви туркий давлатлар ўртасидаги амалий ҳамкорликнинг янги уфқлари ва истиқболларини очишга хизмат қилади. “Туркий дунё нигоҳи – 2040” концепциясини амалга ошириш доирасида 2022-2026 йилларга мўлжалланган ТДТ стратегиясининг қабул қилиниши ушбу тадбирнинг муҳим воқеаси бўлади. Ҳужжатнинг амалда татбиқ этилиши ТДТ мамлакатлари ўртасида турли соҳаларда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш имконини беради.

Учрашувда ташқи ишлар вазирлари жаҳонда рўй бераётган воқеаларнинг жадаллиги ва халқаро муносабатлардаги ўзгаришлар ТДТни замонавий воқеликка доимий мослаштириш заруриятини тақозо этишини таъкидладилар. Иштирокчилар бугунги куннинг тобора кучайиб бораётган таҳдидларини бартараф этиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мақсадида стратегик масалалар бўйича тизимли мулоқотни йўлга қўйиш зарурлигига эътибор қаратдилар.

Вазирлар ўз нутқида очиқлилик, тенглик ва ўзаро ҳурмат тамойилларига, шунингдек, ТДТ доирасидаги кўп қиррали муносабатларни кенгайтиришнинг мутлоқ тарафдори эканликларини таъкидладилар. Улар ТДТ маконида хавфсизлик ва барқарорликни сақлаш ва мустаҳкамлашнинг энг муҳим омилларидан бири Афғонистондаги вазиятни тез фурсатларда тартибга солиш ҳақидаги позицияни яна бир бор тасдиқладилар.

Вазирлар ТДТ Бош котиби ва ташкилотга қарашли халқаро тузилмалар раҳбарларининг ўтган йилдаги маълумотларини тингладилар.

Тадбир доирасида бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланди.

Йиғилишда ТДТнинг жорий фаолиятининг бошқа долзарб масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Тадбир якунида ТДТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги йиғилишини 2023-йилда Қозоғистонда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

(«Дунё» АА)