Самарканд CRIC 21-сессиясига тайёргарлик кўрмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Шу йилнинг 13 - 17 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида БМТнинг чўлланишга қарши кураш бўйича Конвенцияси (CRIC 21) ижросини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессияси бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги маълумотига кўра, тадбир доирасида Африка, Осиё, Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси, Шимолий Ўртаер денгизи, Марказий ва Шарқий Европа учун конвенцияни амалга ошириш бўйича иштирокчи давлатлар ўртасида маслаҳатлашувлар ўтказилади.
CRIC 21 давомида томонлар БМТнинг Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенциясининг (UNCCD) 2018–2030 йилларга мўлжалланган Стратегия асосларининг стратегик мақсадларига мувофиқ амалга оширилишини ва мақсадли тавсиялар бериш мақсадида унинг боришини кўриб чиқадилар.
Шунингдек, конференцияда ернинг деградациясига бетарафлик (LDN) мақсадларини белгилаш борасида ихтиёрий саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ тадбирлар ва стратегия Глобал механизм ва тегишли ҳамкорлар, шу жумладан, LDN жамғармаси кўмагида қай тарзда амалга оширилаётгани ҳақида маълумот берилади.
Бундан ташқари, қурғоқчиликни самарали бошқариш сиёсати ва уни амалга ошириш бўйича ҳукуматлараро ишчи гуруҳи СРИС 21 доирасида ўз тараққиёт ҳисоботини тақдим этади. Шунингдек, 7/COP15 қарорига (И-илова) мувофиқ, 2018–2030 йилларга мўлжалланган UNCCD Стратегик асосини амалга оширишни янада такомиллаштириш бўйича келгусидаги ҳаракатларни белгилаб олиш ва мустақил баҳолашни таъминлаш мақсадида қўшма маслаҳатлашув ўтказилади.
Томонлар сўровларига мувофиқ сессия Томонлар ва уларнинг ҳамкорлари ўртасида интерактив фикр алмашишга ёрдам беради.
Юқори даражадаги тадбир Ўзбекистон ҳукумати томонидан CRIC 21 ҳомийлигида ташкил этилади.
«Дунё» АА