Samarkand Half Marathon бошланишига 24 кун қолди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

ввал хабар қилинганидек, жорий йил 1 ноябрь куни мамлакатимизда ҳар йили ўтказиладиган “Samarkand Half Marathon” халқаро хайрия марафони старт олади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбир Маданият вазирлиги хузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Ярим марафон ташкилий қўмитасининг қарорига биноан, марафон онлайн тарзда, шунингдек, COVID-19 тарқалишининг олдини олиш мақсадида карантин чораларини ҳисобга олган ҳолда профессионал спортчилар учун жисмоний мусобақа шаклида ўтказилиши кераклиги белгиланди.
“Samarkand Half Marathon” ўтказилишидан тушган барча маблағлар Ўзбекистондаги мактаб-интернатларнинг бирида аутизм билан касалланган болалар учун болалар бадиий студиясини яратишга сарфланади.
Хайрия марафонини ўтказишдан кўзланган мақсад маданият ва санъат объектлари билан танишишда инклюзивлик масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратиш, шунингдек, Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзи, спорт туризмини ривожлантиришга қаратилган.
Самарқанд ярим марафони, рўйхатдан ўтиш шартлари ва спорт мусобақасида қатнашиш ҳақида батафсил маълумотлар тадбир веб-саҳифасига ташриф буюриб, танишишингиз мумкин: https://samarkandhalfmarathon.uz/.
“Дунё” АА