Сан-Франциско шаҳридаги ватандошлар янгиланаётган Конституция бўйича референдумда муддатидан олдин овоз берди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Калифорниянинг Сан-Франциско шаҳрида яшаётган юртдошларимиз Ўзбекистон Конституциясига ўзгартишлар киритиш бўйича референдумда муддатидан олдин овоз берди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ватандошларимиз кўчма сайлов пунктида яратилган шароитларни юқори баҳолашди ва узоқ юртларда бўлишларига қарамасдан ўз конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланишлари борасида яратилган имконият учун миннатдорлик билдиришди.
Бугун Сан-Франциско шаҳрида Ўзбекистоннинг БМТдаги Доимий ваколатхонаси ва Нью-Йорк шаҳридаги Бош консуллик ҳамкорлигида мамлакатимиз Бош қомусимизга ўзгартишлар киритиш бўйича референдумда муддатидан олдин овоз бериш жараёни ташкил этилди,- деди «Ўзбек маданий маркази» раиси, шифокор Қудрат Раҳимхўжаев. - Ватандошларимиз ўз келажакларига бефарқ бўлмаган ҳолда, ушбу муҳим сиёсий тадбирда фаол иштирок этдилар. Шу ўринда таъкидлаш керакки, АҚШда яшаётган барча ватандошлар Ўзбекистонда амалга оширилаётган муҳим ижтимоий-сиёсий ислоҳотларга ўз ҳиссаларини қўшишга тайёр.
Сан-Франциско шаҳрида хусусий тадбиркорлик билан шуғулланаётган юртдошимиз Суннатилло Муҳаммадиев ҳам янгиланаётган Асосий қомусимиз бўйича референдумда ватандошларимизнинг фаоллиги Ўзбекистонда бўлаётган улкан ўзгаришларга уларнинг дахлдорлик ҳисси нақадар юқорилигини кўрсатганини таъкидлади.
Биз барчамиз бирлашиб, Она юртимиз ёрқин келажаги учун куч-ғайратимиз ва билимларимизни сафарбар этишимиз зарурдир, – деди у.
Мен АҚШнинг Сан-Франциско ва Денвер университетларини тамомлаб, ҳозирда ушбу мамлакатда ўз меҳнат фаолиятимни олиб боряпман, – деди яна бир ватандошимиз Саидбек Мамасолиев. – Бугун Ўзбекистон Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдумда муддатидан олдин овоз бериш жараёнида қатншадим. Овоз беришдан олдин янгиланаётган Конститутиция матни билан танишиб чиқдим ва улар менга маъқул келди. Шуни ишонч билан айта оламанки, мен каби хорижда яшаётган ватандошларимизнинг ҳам қонуний ҳуқуқлари кафолатланган ушбу Асосий қомусимиз лойиҳаси Ватанимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг узвий давомидир. Янгиланаётган Конституция келажакдаги улкан бунёдкорлик ишларимиз учун муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.
НЬЮ-ЙОРК, 25 апрель. /«Дунё» АА/.