Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон ва Озарбайжон парламентлари ўртасида аввал эришилган келишувларнинг амалий ижроси кўриб чиқилди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб турган Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Озарбайжон Миллий Межлиси раиси Саҳиба Гафарова билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, суҳбат чоғида икки давлат етакчиларининг дўстона ва ўзаро ишончга асосланган муносабатлари мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларининг ривожланишида мустаҳкам асос бўлаётгани таъкидланди.
Парламентларнинг юқори даражадаги икки томонлама келишувларнинг амалга оширилишини таъминлашдаги иштирокини кучайтириш масалаларига эътибор қаратилди.
Томонлар шу йилнинг июнь ойида имзоланган парламентлар ўртасидаги ҳамкорликни янада юқори босқичга кўтаришга қаратилган 2024–2025 йилларга мўлжалланган янги "йўл харитаси" асосида муносабатларни мустаҳкамлашни давом эттиришга келишиб олдилар.