Санкт-Петербургда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида парламентлараро мулоқотни самарали давом эттириш масалалари муҳокама қилинди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева кеча Санкт-Петербург шаҳрида Беларусь Миллий Мажлиси Республика Кенгаши раиси Наталья Кочанова билан учрашув ўтказди деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, музокара чоғида икки давлат ўртасида парламентлараро мулоқотни самарали давом эттириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар ўтган йили имзоланган Беларусь Миллий Мажлиси Республика Кенгаши ва Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум муносабатларни янада юқори босқичга олиб чиқишга имкон берганини таъкидладилар.
Ушбу меморандумни амалга ошириш бўйича ҳамкорликдаги амалий чоралар режасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш юзасидан фикр алмашилди.
Унда олий даражадаги ташрифлар чоғида эришилган келишувлар ижросини биргаликда мониторинг қилиш механизмини такомиллаштириш, парламент фаолияти соҳасида тажриба алмашиш, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш ва аёлларнинг жамиятдаги ролини ошириш ҳамда ёшлар парламентларининг ролини мустаҳкамлаш каби масалаларни акс эттиришга келишиб олинди.
Танзила Нарбаева Наталья Кочановани расмий ташриф билан Ўзбекистонга таклиф этди.