Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Сардор Умурзоқов Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири билан икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни янада жадаллаштириш масалаларини муҳокама қилди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Сардор Умурзоқов Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири билан икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни янада жадаллаштириш масалаларини муҳокама қилди

Кеча, 16 июль куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов билан Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сийярто ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига асосланиб.

Учрашув давомида глобал эпидемиологик вазиятнинг ривожланиш тенденциялари ҳамда икки мамлакат ҳукуматлари томонидан коронавирус тарқалишига қарши кураш, пандемиянинг иқтисодий оқибатларини юмшатиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

П.Сийярто пандемияга қарши курашда Ўзбекистон томонидан кўрсатилган гуманитар ёрдам учун самимий миннатдорлик билдириб, Венгриянинг бошқа мамлакатлардан олган барча гуманитар юклари орасида Ўзбекистоннинг ёрдами ҳажми жиҳатидан энг катта эканини таъкидлади.

Маълумот учун, Ўзбекистон жорий йилнинг баҳорида коронавирус тарқалишига қарши курашиш ва аҳолини ҳимоя қилишда гуманитар ёрдам сифатида Венгрияга 650 минг дона тиббий ниқоб юборган эди.

Мулоқот давомида, шунингдек, инвестиция, савдо ва молиявий соҳаларда икки томонлама ҳамкорликда кенг кўламли масалалар кўриб чиқилди. Венгрия томони тадбиркорларнинг Ўзбекистон компаниялари билан инвестиция ҳамкорлиги ва саноат кооперациясини ривожлантиришга бўлган қизиқиши ортиб бораётганини таъкидлади. Ушбу соҳадаги мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш мақсадида мева-сабзавот ва тўқимачилик тармоғида ҳамда қурилиш материалларини ишлаб чиқаришда янги саноат кооперацияси лойиҳаларини ишлаб чиқиш, шунингдек, ишга туширилган лойиҳаларни амалга оширишда ҳар томонлама ўзаро ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳаракатларни бирлаштириш тўғрисида келишувга эришилди.

Томонларга кўра, Венгрия илғор компаниялари ишланмалари асосида дори-дармон ишлаб чиқаришнинг барча жараёнларини ўз ичига олган қўшма корхоналарни ташкил этишни назарда тутувчи фармацевтика саноатидаги ҳамкорлик ҳам муҳим устуворликка эга.

Учрашувда ўзаро савдо ҳажмини оширишда сезиларли ютуқларга эришилгани алоҳида таъкидланди. Жорий йилнинг 5 ойи якуни бўйича ўзаро савдо айланмаси кўрсаткичлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоиз ўсишга эришилди. Шу нуқтаи назардан, икки давлат раҳбарларининг ўтган йилнинг октябрь ойида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (ТДҲК) йиғилиши доирасида бўлиб ўтган учрашувида Венгрия билан савдо айланмасини 100 миллион АҚШ долларига етказиш бўйича «Йўл харитаси»ни амалга ошириш юзасидан биргаликдаги ишларнинг муҳимлиги таъкидланди. Бу борадаги вазифаларни жадаллаштириш мақсадида Венгрияда Ўзбекистон - Венгрия савдо уйини ташкил этиш истиқболлари бўйича фикр алмашилди.

Музокаралар жараёнида томонлар Банк-молия соҳасидаги шерикликни ривожлантириш бўйича аниқ қадамларни белгилаб олди. Жумладан, Ўзбекистонда Венгриянинг «ОТП банки» ни очиш истиқболлари, шунингдек, Венгрия Эксимбанки маблағларини жалб этган ҳолда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Суҳбат жараёнида ҳар икки мамлакат ишбилармон доираларининг яқин ҳамкорлигини таъминлашдаги ютуқлар ҳам алоҳида қайд этилди. Ҳозирги кунда Ўзбекистон — Венгрия ишбилармонлик Кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги ҳужжат лойиҳасини келишиш жараёни якунланди. Мазкур тузилма фаолияти Ўзбекистон ва Венгрия ишбилармон жамоалари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилади. Шунингдек, ушбу йўналишда кооперацион биржанинг жорий йил сентябрь ойида «B2B» и «G2B» шаклидаги ишини видеоконференция тарзида ташкил этишга келишиб олинди.

Ҳамкор томон Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича стратегиясини илгари суришда «Ўзбекистон – Венгрия – Европа Иттифоқи» шаклидаги ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, Ўзбекистон – Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик битимини келишиш доирасида фаол ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди. Бу Ўзбекистон — Европа муносабатларини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга имкон яратади.

Учрашув якунида иқтисодий ҳамкорлик бўйича жорий йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон — Венгрия Ҳукуматлараро комиссиясининг 6-йиғилишини ва ҳар икки мамлакат ишбилармон доиралари иштирокида бизнес-форумни ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Шунингдек, янги инвестиция ва савдо битимларини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузишга келишилди. Бу, ўз навбатида, икки томонлама алоқаларни чуқурлаштириш бўйича тизимли ишларни йўлга қўйиш имконини беради.

UzA