Саудия Арабистони делегацияси “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзуидаги халқаро анжуманга таклиф этилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси Улуғбек Мақсудов Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирининг сиёсий ва иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Ийд ас-Сақафий билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Учрашувда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири шаҳзода Файсал бин Фарҳанга йўлланган мактуби топширилди. Унда Саудия делегацияси жорий йил 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро анжуманга таклиф этилган.
Суҳбат чоғида икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш масаласи муҳокама қилинди. Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши аъзолиги доирасида Президент Шавкат Мирзиёев ташаббусига биноан ишлаб чиқилаётган Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияси лойиҳаси юзасидан фикр алмашилди.
Ўзаро алоқаларда муҳим роль ўйнайдиган тадбирлардан бири бўлган Ўзбекистон-Саудия ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
Учрашувда, шунингдек, Ўзбекистон-Саудия Арабистони ҳамкорлигига доир бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.
/«Дунё» АА/.