Саудия Арабистони ишбилармонлари билан Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Мамлакатимиз Бош консулхонаси ходимлари Жидда ишбилармон доиралари вакиллари билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Учрашув чоғида Ўзбекистоннинг иқтисодий, инвестициявий салоҳияти, мамлакатимизда туризмни ривожлантириш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, чет эллик сайёҳлар учун яратилаётган қулай шарт-шароитлар ҳақида атрофлича фикр юритилди.
Иштирокчилар, шунингдек, Ўзбекистонда хусусий инвесторлар учун яратилаётган қулай бизнес имкониятлари, эркин иқтисодий зоналар фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.
Саудия Арабистони вакиллари Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг қамровли сиёсий, ижтимоий- иқтисодий ва бошқа соҳалардаги ислоҳотлар бугунги кунда ўз самарасини бераётгани эътироф этди.
Бўлиб ўтган музокаралар натижаси ўлароқ Ўзбекистон маҳсулотларини Саудия бозорига жалб этиш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ўзбекистонлик ҳамкорлар билан янги алоқаларни ўрнатиш юзасидан келишувга эришилди.
«Дунё» АА