Саудия Арабистони оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон Президентининг «Марказий Осиё –КАДҲК» биринчи саммитидаги иштирокини кенг ёритди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Саудия Арабистонининг етакчи оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 19 июль куни Жидда шаҳрида бўлиб ўтган «Марказий Осиё – Кўрфаз Араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» стратегик мулоқоти бўйича давлат раҳбарларининг биринчи саммитидаги иштирокини кенг ёритаётир, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.
Жумладан «Alharir.info» веб-сайтида 18 июль куни жойлаштирилган «Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига амалий ташриф билан келади» сарлавҳали мақолада таъкидлангандек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 18-19 июль куни «Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» саммитида иштирок этиш учун республикада бўлиб ўтган сайловлардан сўнг илк хорижий ташрифини амалга оширди. Саммит доирасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар соҳаларда минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади. Халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилади.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг ушбу ташрифи Саудия Арабистони, хусусан, Кенгашга аъзо давлатлар ўртасида турли соҳаларда ўзаро муносабатларни янада юқори даражага олиб чиқишга хизмат қилади», дея таъкидланади.
Саммит кунлари «Alharir.info» онлайн нашрида, шунингдек, «Ўзбекистон тараққиётининг турли йўналишлардаги муваффақиятлари», «Ўзбекистон Президентининг Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар зонаси деб эълон қилиш тўғрисидаги ташаббуси ҳаётда ўз ифодасини топмоқда» ва «Ўзбекистон иқтисодиёти Марказий Осиёдаги етакчи иқтисодиётлардан биридир» сарлавҳаси остидаги хабар-мақолалар ҳам эълон қилинди.
Ушбу материалларда Ўзбекистонда жамият ҳаётининг барча жабҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг самарали натижалари қаламга олинган, сиёсий, иқтисодий, маданий-савдо ва гуманитар соҳаларда ҳамда Орол муаммосини бартараф этишда халқаро ҳамкорлик ривожлантирилаётгани таъкидланган.
Саудия Арабистонидаги етакчи босма нашрдан бири- «AMMONNEWS» газетаси саҳифасида босилган «Ўзбекистон ташқи сиёсати: тинчлик ва тенглик тамойиллари асосида» сарлавҳали мақолада қайд этилишича, яқинда референдум орқали қабул қилинган янгиланган Асосий қонун жамиятни Янги Ўзбекистон қуриш ғояси атрофида бирлаштиради.
Унда таъкидланганидек, Ўзбекистон ташқи сиёсати суверен тенглик, чегаралар дахлсизлиги, давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик, шунингдек, умумэътироф этилган тамойил ва халқаро ҳуқуқ меъёрларига асосланади.
«Бундан ташқари, Ўзбекистон давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан икки томонлама ва кўп томонлама муносабатларни ривожлантиришга қаратилган тинчликсевар ташқи сиёсатга амал қилмоқда, дея таъкидланади мақолада. Республика уюшмаларга кириши, ҳамдўстликлар ва бошқа давлатлараро тузилмаларга аъзо бўлиши, шунингдек давлат, халқ манфаатлари, уларнинг фаровонлиги ва хавфсизлигидан келиб чиққан ҳолда улардан чиқиши мумкин».
Қайд этилганидек, Президент Шавкат Мирзиёевнинг халқаро ташаббуслари халқаро ҳамжамият томонидан кенг қўллаб-қувватланмоқда. Янги Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий йўналиши Марказий Осиё минтақасидаги сиёсий муҳитда туб ўзгаришларга, субминтақавий ва глобал даражада ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Кўрфаз араб давлатлари аҳолиси ўртасида оммабоп бўлган «Виам» газетасида «Ўзбекистон Республикаси Президенти C5 саммитида иштирок этиш учун Жиддага келди» сарлавҳали ахборот материали чоп этилди.
Унда Президент Шавкат Мирзиёев «Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши – Марказий Осиё» Стратегик мулоқотининг биринчи саммитида иштирок этиш учун Жиддага келгани ҳақидаги маълумотлар муштарийлар эътиборига ҳавола қилинган.
«Олий даражадаги меҳмонни Подшоҳ Абдулазиз халқаро аэропортида Макка вилояти ҳокимининг ўринбосари Солиҳ бин Али ал-Турки, Макка вилояти полицияси директори генерал-майор Солиҳ ал-Жабри, Икки Муқаддас масжид ходимининг Ўзбекистондаги элчиси Юсуф Солиҳ ал-Утайбий, Подшоҳ протоколи маслаҳатчиси Фаҳд ал-Суҳайл кутиб олди», деб ёзади нашр.
Бундан ташқари, ушбу мамлакатнинг «Al Iqtisadiya», «Nabd al-Hadath» онлайн нашрларида «Марказий Осиё - Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» саммити доирасида Валиаҳд шаҳзода Ўзбекистон Пезиденти билан учрашди» сарлавҳа мақолалар жойлаштирилди.
«Nabd al-Hadath» нашри, шунингдек, «Ўзбекистон Президенти: Марказий Осиё ва Кўрфаз минтақалари халқларини тарихий алоқалар боғлаб туради» сарлавҳали таҳлилий мақолани ўз ўқувчилари ўртасида тарқатди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Марказий Осиё –Кўрфаз давлатлари ҳамкорлик кенгаши» биринчи стратегик мулоқоти саммитида иштироки кунлари Суриянинг «Шабака Сурия ал-ҳадас ал-ихбария» газетасида «Ўзбекистон раҳбариятининг инвестиция муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатлари» сарлавҳали мақолани ўқувчилар эътиборига ҳавола қилинди.
«Дунё» АА