Саудия Арабистони ширкати Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган махсус кийимларни харид қилишга қизиқиш билдирмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда ўзбек компаниялари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни халқаро бозорда муносиб ўрин эгаллашини таъминлаш мақсадида мамлакатимизнинг
Ар-Риёддаги элчихонаси томонидан «Istiqlol Tekstil Dizayn LLC» компанияси ҳамда Саудия Арабистони Подшоҳлигининг «Kiswa Lil Khiyata» ширкати ўртасида видеоконференция шаклида учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Видеоконференцияда «Istiqlol Tekstil Dizayn LLC» компанияси асосчиси Бахтиёр Умаров, мамлакатимиз элчихонаси вакиллари ва Саудия Арабистонининг «Kiswa Lil Khiyata» ширкати Бош ижрочи директори Рашид Муҳаммад ал-Дўсарий иштирок этди.
Муҳокамалар аввалида «Ideal» бренди остидаги ўзбек маҳсулотлари ҳамда уларни ишлаб чиқарувчи корхоналар тақдимоти ўтказилди.
«Ideal» бренди остида эркаклар костюм-шимлари, аёллар ва болалар кийим-кечаклари, пойафзаллар ҳамда буюртмага мувофиқ мактаб ва турли касб эгаларининг махсус кийимлари компаниянинг 6 та фабрикасида ишлаб чиқарилиши таъкидланди.
Саудия Арабистонининг «Kiswa Lil Khiyata» ширкати 2010 йил ташкил этилган. Унинг 50 фоиз акциясига Рашид Муҳаммад ал-Дўсарий эгалик қилади. Ширкат Подшоҳликнинг 5 та вилоятида ўз филиал ва йирик савдо марказларига эга.
Шунингдек, у Италия, Испания ва Буюк Британиядаги таниқли бренд маҳсулотлар савдоси билан шуғулланади.
Рашид Муҳаммад ал-Дўсарий ўзбекистонлик тадбиркорларга Саудия Арабистони ички бозори талабларидан келиб чиқиб, кийим-кечак маҳсулотлари тикиб бериш таклифини билдирди.
Бундан ташқари, Саудия ширкати «Ideal» бренди остида Подшоҳликдаги ўт ўчириш хизматлари ва нефть-газ соҳасидаги йирик компанияларга махсус кийимлар тиктириш учун буюртма беришга тайёрлигини маълум қилди.
Музокараларда томонлар логистика масалалари бўйича ҳам ўзаро фикр алмашди.
«Дунё» АА