Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Саудия Арабистонида ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Саудия Арабистонида ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Мамлакатимиз Бош консулхонаси томонидан Саудия Арабистони ишбилармон доиралари вакиллари, ўзбек диаспораси вакиллари - Абдулазиз Марғилоний, Усома Қўқондий ва журналист Абдулазиз Қосим билан учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Суҳбат чоғида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хорижда яшаётган ватандошларни қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар, бизнес юритиш борасида яратилаётган қулайликлар, республиканинг инвестиция, экспорт ва туризм соҳаларидаги салоҳияти ҳақида атрофлича фикр юритилди.

Тадбиркор Абдулазиз Марғилоний Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида сайёҳлик иншоотларни қуриш лойиҳалари юзасидан қизиқиш билдирди. Жумладан, у Ўзбекистонга инвестициялар киритиш мақсадида ташкил этилган «Silk Valley» компанияси Тошкент шаҳрида меҳмонхона қуришни режалаштирганини маълум қилди.

Мамлакатимизнинг Жидда шаҳридаги Бош консули ҳозирги кунда Ўзбекистонда инвесторларга барча зарур шароитлар яратилаётганини алоҳида таъкидлади.

Учрашувда саудиялик журналист Абдулазиз Қосим Бош консулхона кўмагида нашрга тайёрланган «Ўзбекистон - уламолар юрти» номли китобининг тақдимотини биргаликда ўтказиш таклифини билдирди. Бундан ташқари, у Ўзбекистоннинг тоғ туризми имкониятларига бағишланган алоҳида китоб яратишни таклиф қилди.

Ушбу таклиф мамлакатимиз дипломатия ваколатхонаси томонидан юқори баҳоланди.

Тадбир интиҳосида Ўзбекистонда бизнесни ривожлантиришга қизиқиш билдираётган Саудия Арабистони компанияларининг вакиллари билан инвестициялар ва экспорт соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини батафсил муҳокама қилиш мақсадидаги учрашувларни мунтазам равишда ўтказишга келишиб олинди.

«Дунё» АА