Саудия Арабистонида Ўзбекистон Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдумда муддатидан олдин овоз бериш жараёни давом этмоқда

Саудия Арабистонининг Шарқия вилоятида Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумда муддатидан олдин овоз бериш жараёни давом этмоқда, деб хабар бермоқда « Дунё » АА мухбири.

Мамлакатимиз элчихонаси ҳузурида ташкил этилган 37-референдум участкасининг кўчма пункти Хобар шаҳрида Ўзбекистон фуқаролари ўз конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланиб, муддатидан олдин овоз беришлари учун барча шароитлар яратиб берилди.

Референдум участкасида овоз бериш Саудия Арабистони вақти билан соат 9:00 да бошланиб, соат 18:00 га қадар давом этди.

Муддатидан олдин овоз беришда Саудия Арабистони Шарқия вилоятининг Хобар, Даммом ва Ал-Ахса шаҳарларидаги ватандошлар ўзларининг сиёсий ҳуқуқларидан самарали фойдаландилар.
АР-РИЁЗ, 26 апрель. /« Дунё » АА/.