Саудия Арабистонидан муносабат: Покистон Бош вазирининг Ўзбекистонга ташрифи икки томонлама муносабатлар юксак даражада эканлигини тасдиқлади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Саудия Арабистонининг "Sahm News" электрон газетаси мухбири, "Masarat Center for Strategy & Media" маркази эксперти Абдулҳамид Ҳамид Абдуллоҳ ал-Кубби "Дунё" АА учун интервьюсида Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг 25-26 февраль кунлари Ўзбекистонга бўлиб ўтган расмий ташрифи якунлари ҳақидаги фикрларини билдирди:
–Ташриф икки томонлама муносабатлар юксак даражада эканлигини ва икки давлат раҳбарлари ўртасида олий даражадаги сиёсий мулоқот, ўзаро ишонч ва англашувни мустаҳкамлаш истаги борлигини тасдиқлайди.
Покистон Бош вазири Тошкентга келгач, Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги аҳамияти ва ролини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, у савдо-сотиқ, инвестиция ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш орқали мамлакатлар ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш истаги борлигини урғулади.
1992 йил 10 майда дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан сўнг Ўзбекистон-Покистон ҳамкорлигининг замонавий тарихи ижобий ўзгаришлар ва стратегик аҳамиятга эга шартномалар имзоланиши билан ажралиб турди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 3-4 март кунлари Покистонга ташрифи икки томонлама муносабатлар ривожида муҳим босқич бўлди. Музокаралар чоғида икки давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлаш бўйича келгуси чора-тадбирлар тўғрисида қўшма декларацияни имзоладилар.
2022 йил март ойида Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим имзолангани икки давлат ўртасидаги муносабатлардаги муҳим қадамлардан бири бўлди. Ушбу ҳужжат божхона тўсиқларини камайтириш ва ўзаро савдони рағбатлантириш имконини берди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг халқаро саммитлар доирасида Покистон раҳбарлари билан мунтазам учрашувлари аввал эришилган келишувларга содиқлигини тасдиқлабгина қолмай, балки Ўзбекистон-Покистон стратегик шериклик муносабатлари узоқ муддатли эканлигининг ёрқин далили бўлиб хизмат қилмоқда.