Саудиялик тадбиркор тарихий ватани Ўзбекистон билан алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси Улуғбек Мақсудов саудиялик тадбиркор, келиб чиқиш ўзбекистонлик Муҳаммад Умар Шаҳрихоний билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Учрашувда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Саудия Арабистони бозорига етказиб бериш, ушбу мамлакат инвесторларининг юртимиздаги истиқболли лойиҳаларда иштирок этишларини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Саудиялик ишбилармонга Ўзбекистоннинг сармоявий ва экспорт имкониятлари, имтиёз ва преференциялар, инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатлари ҳақида маълумотлар берилди. Ўзбекистон ўзаро манфаатли, самарали савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор экани таъкидланди.
Ўз навбатида, Муҳаммад Умар Шаҳрихоний икки томонлама ишбилармонлик алоқаларини ривожлантиришга ҳисса қўшишга тайёр эканини таъкидлади. Ота-боболари юрти бўлган Ўзбекистон билан алоқаларни фаоллаштиришдан манфаатдор эканини қайд этди. Хусусан, пиллачилик соҳасида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга қизиқиш билдирди.
Музокаралар якунида Саудия Арабистонининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг етакчи импортёрлари, хусусан, йирик тармоқ супермаркетларини Ўзбекистонга жалб қилиш, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги раҳбарияти ва мамлакатимиз экспортчилари билан онлайн учрашувларни ташкил этишга келишиб олинди.
UzA