Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш соҳасига сармоя киритиш ниятида
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Мамлакатимиз Бош консуллиги ходимлари Саудия Арабистонининг йирик ишбилармонларидан бири - шайх Абдуллоҳ Дарвеш ал-Хорисий билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Мулоқот чоғида Ўзбекистонга хорижий инвестициялар, хусусан, Саудиядан сармоялар жалб этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Саудия вакили Ўзбекистонда хорижий инвесторларга яратилаётган қулай шароит ва имтиёзлар, мамлакатимизнинг иқтисодий ва сайёҳлик салоҳияти, хусусан, республикамиздаги эркин иқтисодий зоналар фаолияти билан яқиндан таништирилди.
Абдуллоҳ Дарвеш ал-Хорисий, ўз навбатида, мамакатимизнинг қишлоқ хўжалиги соҳасига инвестиция киритишга қизиқиш билдирар экан, бу йўналишдаги сармоявий лойиҳалар тақдим этилишини сўради.
Мен Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва уларни Саудия Арабистонига экспорт қилишни режалаштираётирман, - деди у. - Агар ана шундай лойиҳани амалга оширишга қизиқиш билдирадиган ўзбекистонлик ҳамкорлар бўлса, биз ҳамкорликда ишлашга тайёрмиз.
Маълумот тариқасида қайд этиш жоизки, шайх Абдуллоҳ Дарвеш ал-Хорисий «Abdullah Al Harthy Contracting Est» қурилиш компаниясига раҳбарлик қилади. Унинг компанияси меҳмонхона ҳамда қишлоқ хўжалиги бизнеси билан фаол шуғулланади.
«Дунё» АА