Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Сенат қўмитаси 2023 йил давомида долзарб муаммолар ечимига эътибор қаратди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Сенат қўмитаси 2023 йил давомида долзарб муаммолар ечимига эътибор қаратди

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ўтган йил давомида аҳолини ташвишга солаётган, шунингдек, мамлакат миқёсида долзарб бўлиб турган муаммоли масалаларни ҳал этиш устида қизғин иш олиб борди.

Уларнинг ечимига Ҳукумат, масъул вазирлик ва идоралар эътибори қаратилди ҳамда масалаларни ҳал этиш чоралари кўрилди.

Жумладан, ялпи мажлисда Назарбек кўприги атрофида ер ости йўли (тоннель) қурилиши кечикаётгани аҳолига ноқулайликлар келтириб чиқараётгани қайд этилган эди.

Зангиота туманидаги жамоатчилик вакилларининг Сенатга қилган мурожаати қўмита томонидан ўрганилди ҳамда мазкур масала ялпи мажлисда муҳокама қилингандан сўнг ушбу ҳолат Автомобиль йўллари қўмитаси ва Тошкент вилояти ҳокимлиги назоратига олинди ҳамда масала қисқа муддатда ўз ечимини топди.

Қўмита томонидан кўтарилган кўп квартирали уйлар ва аҳоли гавжум бўладиган объектларда фойдаланиладиган лифтлар билан боғлиқ муаммолар Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўрганиб чиқилди.

2023 йил 15 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинди. Унга кўра, 2024 йил 1 мартдан бошлаб кўп квартирали уйларда лифт ва эскалатордан фойдаланиш билан боғлиқ камчиликларни бартараф этишга қаратилган аниқ чоралар белгиланди.

Шу билан бирга, “Uzbekistan Airways” акциядорлик жамиятига қарашли чипта сотиш кассалари фаолиятида эскирган бюрократик усуллар ҳамон сақланиб қолаётгани, фуқаролар томонидан ўз яқинлари учун чипта сотиб олиш жараёнида улардан фуқаролик паспортининг асл нусхаси талаб этилаётгани, асл нусхаси тақдим этилмаганда эса чипта сотилмаётгани маълум қилинган эди. Вазирлар Маҳкамаси томонидан мазкур масала ҳам батафсил ўрганилиб, чипталар савдоси билан боғлиқ камчиликлар ва қонунбузарликларга чек қўйиш бўйича таъсирчан чоралар кўрилди ҳамда бу чоралар ижроси қатъий назоратга олинди.

Қўмитанинг 2023 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботи ва 2024 йилда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар муҳокамасига бағишланган мажлисда шу каби натижалар йиғилиш иштирокчиларига тақдим этилди.

Мажлисда ўтган йил давомида 41 масала кўриб чиқилгани қайд этилди.

“Йўл ҳаракати тўғрисида”ги қонун йўлларда фуқароларимиз хавфсизлигини таъминлашга, йўл ҳаракатини ташкил этиш тўғри ва тизимли йўлга қўйилишига, Давлат бошқаруви ва ваколатли органлар ўртасида самарали ҳамкорлик тизимлари жорий қилинишига, шунингдек, йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишига хизмат қилмоқда.

Қўмита ўтган йилда қонунчилик фаолияти билан бирга назорат-таҳлил фаолиятига ҳам алоҳида эътибор қаратди.

Хусусан, мамлакатимизда аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар ҳамда тегишли қонунчиликка риоя қилиш ҳолати юзасидан ўтказилган ўрганиш ва натижаларнинг муҳокамаси жамоатчиликнинг эътиборини тортди.

Ер қаъри участкаларида олтин изловчилар усулида қимматбаҳо металларни қазиб олишда амалдаги қонунчилик нормаларининг ижро этилиши ҳолати юзасидан олиб борилган ўрганишлар натижалари қўмита мажлисида қизғин муҳокама қилинди.

Ўтган йил давомида қўмита аъзолари томонидан жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 5 минг 437 мурожаат, шундан 2 минг 373 мурожаат Сенатда доимий асосда ишловчи сенаторлар томонидан кўриб чиқилди. Жойларда эса жами 4 минг 598 нафар фуқаро қабул қилинди.

Шу билан бирга, тегишли ҳудуд ва сайловчилар манфаатларига тааллуқли муаммоларни ҳал этиш борасида парламент назоратининг сенатор сўрови шаклидан йигирма маротаба фойдаланилди.

Бундан ташқари, ўтган 2023 йилда сенаторларнинг қатъиятлилиги билан жойларда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш, ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш, электр энергияси билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш, умуман сайловчиларни ташвишга солаётган муаммоларни ҳал қилиш борасида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилди.

Жумладан, сенатор ташаббуси билан Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ туманидаги Чангтепа маҳалласи тўлиқ ичимлик суви билан таъминланди. Сурхондарё вилояти бўйича ҳам аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш, электр энергияси билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш бўйича салмоқли ишлар бажарилди.

Қўмита мажлисида 2024 йилда амалга оширилиши режалаштирилган ишларга ҳам қисқача тўхталиб ўтилди.

ЎзА