Сенат қўмитасида 2021 йилда Оролбўйи минтақасини ривожлантиришга оид меъёрий ҳужжатларда белгиланган вазифаларнинг ижроси муҳокама қилинди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Кеча Олий Мажлис Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири
Парламент юқори палатаси маълуаотига кўра, мажлисда Сенатнинг йигирма учинчи ялпи мажлиси кун тартиби доирасида муҳокама этиладиган масалалар дастлабки тарзда кўриб чиқилди.
Жумладан, сенаторлар томонидан «Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Ҳужжатда моддий маданий мерос объектларини нобуд қилганлик, бузганлик ёки уларга шикаст етказганлик учун жавобгарликни кучайтириш, бундай тоифадаги объектларга жуда кўп миқдорда зарар етказганликни ифодаловчи қилмишларни оғир жиноятлар тоифасига ўтказиш, дастлабки терговни прокуратура органларига юклаш назарда тутилганлиги таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, мажлисда «2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг ижроси бўйича Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи муҳокама қилинди.
Давлат дастурининг бажарилиши доирасида Оролбўйи минтақасини, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида ҳам бир қатор тадбирлар амалга оширилганлиги таъкидлаб ўтилди.
Жумладан, Дастурнинг 201-бандида белгиланган «Аҳолига коммунал хизматлар кўрсатиш тизимини янада яхшилаш» тадбири юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида кўп квартирали уйларда энергия тежамкор ва энергия йўқотишларини камайтиришга қаратилган санация дастурини тажриба тариқасида амалга ошириш мақсадида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда Германия иқтисодиёт ва энергетика Федерал вазирлигининг Энергетика агентлиги ўртасида пилот лойиҳани амалга ошириш тўғрисида келишувга эришилган.
Мазкур лойиҳанинг дастлабки қиймати 2,4 миллиард сўмга баҳоланган, ҳозирда лойиҳа-қидирув ташкилоти билан шартнома тузилган ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун консалтинг учрашувлари бўлиб ўтган.
Шунингдек, Дастурнинг 250-бандидаги «Орол денгизи ҳалокати оқибатида юзага келган экологик фожиалар таъсирини юмшатишга қаратилган амалий ҳаракатларни қатъий давом эттириш» тадбири юзасидан Нукус шаҳри атрофида 10 км масофада «яшил белбоғ» яратилган, Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик траст жамғармаси маблағлари доирасида Тахтакўпир туманининг 5 та фуқаролар йиғинида 3,5 минг аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш йўлга қўйилган.
Шу билан бирга, Нукус шаҳри, Беруний ва Қўнғирот туманлари перинатал марказлари 42 турдаги замонавий асбоб-ускуналар билан модернизация қилинган, натижада хизмат кўрсатиш йилига 8,5 минг кишидан 20 минг кишига ортиши таъминланган ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 280,5 гектарда «Судочье-Акпетки» давлат буюртма қўриқхонаси ташкил этилган.
Бундан ташқари, мажлисда сенаторлар ва экспертлар гуруҳи аъзоларига Ўзбекистон Президентининг «2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда «Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг «Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисида»ги махсус резолюциясини амалга ошириш чоралари тўғрисида»ги қарорлари, шунингдек, «Оролбўйи минтақасида тадбиркорликни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонининг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ижросини ўрганиш натижалари бўйича ахборот берилди.
Кўриб чиқилган масалалар юзасидан қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.
«Дунё» АА