Сенат қўмитасида «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» Давлат дастури ижроси юзасидан ҳукуматга юборилган сўров натижалари дастлабки тарзда кўриб чиқилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Олий Мажлис Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг парламент юқори палатасининг ўн иккинчи ялпи мажлиси олдидан видеоконференцалоқа тарзида мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири .
Парламантнинг юқори палатаси маълум қилишича, онлайн-мажлисда Сенат аъзолари, экспертлари, тегишли вазирлик, идоралар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Видеоконференцияда Сенатнинг ўн иккинчи ялпи мажлисида кўриб чиқилиши режалаштирилган масалалар, хусусан, илмий фаолиятни ривожлантириш учун кўрилаётган чоралар ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2020 йил давомидаги ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи дастлабки тарзда кўриб чиқилди.
Таъкидланишича Дастур доирасида ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича 1 та Ўзбекистон Республикаси Қонуни, 3 та Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони ва 12 та қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 16 та қарори ва фармойишлари қабул қилинган ҳамда 21 та чора-тадбирлар режаси тасдиқланган.
Ижтимоий соҳани ривожлантириш йўналишида аҳоли ўртасида ишсизликни камайтириш, фан ва узлуксиз таълимни ривожлантириш, тиббий хизматлар сифатини яхшилаш ва улар билан аҳолини қамраб олишни кенгайтириш, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш соҳасида муайян ишлар амалга оширилган.
Шу билан бирга, Дастурдаги айрим бандлар ижроси юзасидан ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тасдиқланмаганлиги, фойдаланишга топширилиши белгиланган айрим ижтимоий соҳа объектларида қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланмаганлиги сенаторлар томонидан кўрсатиб ўтилди.
Қўмита фаолияти йўналишидаги вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида Давлат дастурида фан, таълим ва соғлиқни сақлаш йўналишларида ижроси таъминланмаган бандлар ижросига алоҳида эътибор қаратишга келишиб олинди.
Мажлисда муҳокама қилинган масалалар юзасидан Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.
«Дунё» АА