Сенат Раиси: ҳозирги миллий тараққиётимизда Навоийни англаш ниҳоятда муҳим
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Сенатнинг эллигинчи ялпи мажлиси давом этмоқда. Мажлисни кириш сўзи билан очган Сенат Раиси Танзила Норбоева бугун буюк шоир ва мутафаккир, ўзбек адабий тилининг асосчиси Алишер Навоийнинг таваллуд куни эканига эътибор қаратди.
Буюк аждодимизнинг 583 йиллиги мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда, – деди Т.Норбоева. – Мана қарийб олти асрки, Навоийнинг беназир ижоди, теран фалсафаси, умуминсоний ғоялари, нафақат туркий халқлар, балки бутун дунё халқлари маънавий ҳаётида беқиёс ўрин эгаллаб келмоқда. Хусусан, инсон қадрини улуғлаш, халқни рози қилиш бирламчи мақсадга айланган ҳозирги миллий тараққиётимизда Навоийни англаш ниҳоятда муҳим.
Умуман олганда, буюк аждодларимизнинг маънавий мероси ҳозирги кунимиз учун ҳам долзарб эканини эътироф этиш керак. Бу, энг аввало, ватанпарварлик, тинчликсеварлик, давлатчиликни мустаҳкамлаш, инсонлар, миллатлар, халқлар ўртасида самимият, оқибат ва дўстлик ришталарини улуғлаш каби эзгу ғояларда намоён бўлади.
– Шу боис, Навоий бобомизнинг, қолаверса, барча буюкларимизнинг меросини қадрлашимиз, улуғлашимиз, ва энг муҳими, тўғри англаган ҳолда ҳаётимизга, фаолиятимизга фаол татбиқ этишимиз лозим. Бинобарин, бугун мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар шиддати биздан ана шундай жадал ишлашни талаб қилмоқда. Ислоҳотларнинг қонуний асосларини мустаҳкамлаш, долзарб ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўз вақтида, атрофлича кўриб чиқишимиз ва ҳал қилишимиз зарур, – деди Сенат Раиси.